Фитначилардан доимо эҳтиёт бўлайлик
25 август 2022 й.
531 марта ўқилди.

Фитначилардан доимо эҳтиёт бўлайлик

Барчаларимиз Аллоҳ таоло берган беҳисоб неъматларига шукр қилган ҳолда бир-бирларимизга ўзаро насиҳат қилиш, илм ва динда тақвоси билан машҳур уламоларимиз айтган панду-насиҳатларига рағбат кўрсатиб ва уларга амал қилиб боришимиз лозимдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли фитналардан ва фитначилардан доимо эҳтиёт бўлишимизга чорлаб ўзининг Каломида шундай амр этади: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир”. (Анфол сураси 25-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларини Аллоҳ таолонинг номи билан фитналардан уларнинг ёмонлигидан, адаштиришидан ва гумроҳлигидан паноҳ тилашга йўллаганлар. Баъзи ўтган солиҳ уламоларимиз шундай дуо қилишаркан: “Ей Аллоҳ! Диндан қайтишлик ёки фитнага мубтало бўлиб қолишимизда сендан  паноҳ тилаймиз”. Шунга мувофиқ инсонларни тўғри йўлдан адаштирувчи асоссиз ғоя сўзларни айтувчи ва тарқатувчи кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларидан барча мусулмонларни эҳтиёт бўлишларига чорлаймиз. Ҳар бир мусулмон турли фитна, фасод ишлардан, бузғунчилик, динда фитнага тушиш, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасида тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношарий амаллардан эҳтиёт бўлиши зарур. Бугун инсоният ғоявий урушлар, манавий зиддиятлар, бир ҳовуч зўравон ғояларнинг дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлари авж олган бир вазиятда яшаяпти. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва манавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда.
Мусулмонлар бундай шароитларда ҳар қачонгидан ҳушёр ва огоҳ бўлишлари, дўст киму, душман кимлигини яхши ажрата олишлари, ғанимлар фитнасига учмасликлари, ёвуз кучлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолиб, диндошлари ва миллатдошлари қотилига айланмасликлари зарур. Чунки ҳар бир фитна ва фасод иш ортида ғаразли мақсадлар, манфаатдор кучлар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ. Ёшларимизга, фарзандларимизга таълим-тарбия берганда, насиҳат қилиб, ўргатганда Ватанга муҳаббат ота-она, оиласига, элу юртига, удумлар-миллий қадриятларга, улар туғилиб ўсган тупроқ, отаси эккан ва у билан бирга улғайган дарахт, онаси тебратган бешикка бўлган муҳаббат эканлигини уқтирайлик. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли фитна-фасод ва ихтилофлардан сақласин. Юртимизни ва динимизни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан пок сақлаб, Ўзининг ҳифзу ҳимоясига олсин!

Носир Жумаев 
Пешкў туман бош имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram