Ҳажарул-асвад
15 январ 2020 й.
1621 марта ўқилди.

 

Ҳажарул-асвад

Эҳтимол, муқаддас Макка шаҳрида Масжидул Ҳарамнинг ичидага ташриф буюрган зиёратчилар Каьбатуллоҳни кўрган ва уни зиёрат қилган ёки кимдир уни телефонда олинган суратидан, баьзилар интернет тармоғи орқали фото лавҳаларини кўрган. Кўпчилик қора мато билан ўралган Каьбани битта катта тош деб ўйлайди. Бироқ, мусулмонларнинг асосий зиёрат қиладиган жойи бу Каьбанинг девори ичида машҳур “Ҳажар ал-Асвад” (қора тош) жойлашган.
Юқоридаги суратда  Каьбанинг шарқий бурчагида жойлашган Ҳажар ал-Асвад (Қора Тош) кўрсатилган. Ҳаж ва Умра ибодатларига борган зиёратчиларимиз тавофни шу муқаддас тошга қараб бошлайдилар ва тугатадилар. Асрлар давомида сон-саноқсиз мусулмонлар, шу қаторида кўплаб Пайғамбарлар, Ҳабибимиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ўзлари, асҳоби киромлари, солиҳлар ва ҳожилар ҳаж қилган ва вафот этган миллионлаб мусулмонлар унга қараб дуо қилишган ва уни ўпишган.
Байтуллоҳ  ер устида бино қилинган чоғида Аллоҳ таолонинг амри ила Ҳажарул-Асвад тошини жаннатдан келтирилди. Жаннатдан тушган вақтида ўз нури билан Ҳарам ҳудудини, яьни Макка шаҳрини ҳудудини ёритар эди. 
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажарул-асвад жаннатдан тушганида сутнинг рангидан ҳам оқроқ эди. Уни бани одамнинг гуноҳлари  қорайтириб юборган”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
  Шам чироғидек оқ нурли бўлганлиги учун “Ҳажарул-асьад”, яьни “Муборак Тош” деб аталган бўлса, кўп гуноҳкор бандалар чин ихлос ила тавба қилиб Ҳажарул Асвадни ўпиб, қўли билан суртиб ёки ишора қилиб унинг гуноҳлари ўша тошга ўтавергани сабабли оппоқ тош қоп-қорага айланиб кетган, нурлари сўниб “Ҳажарул-асвад”, яьни “Қора Тош” номини олди. Бу муборак тош зоҳирий ҳусндан ажралган бўлса ҳам, маьнавий файзи илоҳийси ўзида абадий қолгандир.
 Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ қора тошга қиёмат куни кўрувчи икки кўз, гапирувчи тил беради ва у ҳақ билан ўпувчи кишига гувоҳлик беради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Ердан 1 метр  баландликда маҳкамлаб қўйилган, унинг  узунлиги 25 см, энига 17 см. У Каъбанинг деворларига ўтқазилган. Аввал у тош бир бўлак бўлган. Қаромита замони ва бундан бошқа пайтлардаги ҳодисалар оқибатида зоҳир кўриниши синиб, бўлакка бўлиниб кетган. Унинг энг катта ҳажми битта хурмо миқдоричадир. У тошлар бошқа катта тошга ўтқазилиб, кумуш билан ҳалқасимон қилиб қўйилган. Ана шу тош ўпилиб, табаррукона ушланади, кумуш билан ўраб қўйилган нарсани эмас! Ўша тош ва кумуш рамка икки шарафли ҳарам ходими томонидан 1422 ҳижрий санада таъмирланган.

Бухоро шаҳар “Пойи Остона” жомеь 
масжиди имом хатиби О.Раҳимов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram