КАРМАНАЛИК ШАЙХЛАР
09 март 2021 й.
121 марта ўқилди.

 
КАРМАНАЛИК ШАЙХЛАР

Юртимиздан кўпгина алломлар етишиб чиққан. Ўзлари яшаган диёрнинг нисбасини олиб фаолият юритган олимлардан  Ал-Карминийлар номи билан танилган машҳур олимлар етишиб чиқишган.
Карминия - Бухородан ўн саккиз фарсах  узоклиқдаги шаҳар. У Бухоро ва Самарканд Суғди оралиғида жойлашган .
Кармана тарихи ва унинг топонимикаси тўғрисидаги айрим тадқиқотларда ва араб жуғрофлари Ибн Ҳавқал (X аср), Истаҳрий (вафоти-957), Муқаддасий (1147-1223) асарларида “Кармана” атамасини “Карминия”, “Кармина” шаклларида учраши айтиб ўтилади .
Манбалардаги маълумотларга асосланиб айтиш мумкинки, Кармана X асрда ҳам Мовароуннаҳрдаги йирик шаҳардлардан бири бўлган. Хусусан, Ибн Ҳавқал асарида Карманани Бухоро деворининг ташқарисидаги йирик шаҳарлар қаторида санаб ўтади ҳамда унинг жойлашуви ва аҳолиси тўғрисида қуйидаги фикрларни келтиради: “Карминия Тавовис дан кўра каттароқ, аҳолиси кўпроқ ва ери ҳосилдорроқдир. Худиманкан  Карминияга қарашли шаҳар бўлиб, унинг таркибига киради. Карминия билан Харғонкат ва Мадйомижкат  чегарадош. Уларда аҳолининг сони бир-бирига яқин ва бир хил. Карминиянинг бир қанча қишлоқлари ҳам бор” 
Қўйда мусулмон оламида VIII–XII асрларда машҳур бўлган уламолар ҳақида мухтасар ҳамда қимматли   маълумот берувчи «ал-Ансоб» асарининг муаллифи тожул-ислом Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний ал-Марвазий ал-Ҳофиз, Тамим қабиласининг бир тармоғи ҳисобланган “самъоний”лардан бўлган, ҳижрий 506 (милодий 1113)  йилнинг шаъбон ойида Марвда дунёга келган. (Ҳижрий 562 (милодий 1167) йилда Марвда  вафот этган.) олимнинг асарларида Карманалик олимлар тўғрисида тўхталиб ўтганлар.
Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий айтар эдилар: «Балдатуно Карминия. Иннал араба фил футуҳи ламмо роавҳо қолу: ҳия ка Арминия. Шаббаҳуҳо фил ҳусни ва касратил миёҳи вал хазири би Арминия» (Араблар Карминияни фатҳ, қилаётганда бу шаҳарни кўриб, ҳайратга тушиб, «Бу ер Арминия каби гўзал, серсув, яшил майдонлари кўп экан», - деб Арманистонга ўхшатганлар). Гўёки шундан кейин унинг номи Кармина бўлиб қолган. Самарқандга кетаётганимда бир кеча-кундуз шу шаҳарда бўлганман. Бу ердан илгари ва ҳозир машҳур имомлар, олимлар ва муҳаддислар етишиб чиққанлар .
Абу Абдуллоҳ; Мухаммад ибн Зав аш-Шайбоний ал- Карминий шулар жумласидандир. Бу кишидан бир ҳадисни Абу Ҳомид Ахмад ибн Лайс ал-Карминий ривоят қилганлар. Ўзлари эса Абу Убайд Қосим ибн Салом, Музоҳим ибн Саъид ал-Кушмиҳаний, Абу Амр ал-Ҳавзий ва бошка муҳаддислардан таълим олганлар. Ҳижрий 282 (милодий 896) йилда вафот этганлар.
Акалари Абу Бакр Аҳмад ибн Зав ал-Карминий хам Кармана ахлидан бўлиб, Исмоил ибн Маслама ва унинг укалари Абдулло ибн Маслама, Ҳакам ибн Муборак ва Маккий ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Али ибн Маҳмуд ал-Карминий айтадилар: «Мен уни тушимда кўрдим. Тушимда осмондан учиб келган бир саҳифа кўлимга тушди. Карасам, унда шундай ёзилган экан: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаза китобун миналлоҳи ал-Азиз ал-Алийм. Бароатун ли Аҳмад ибн Зав мин азобин алийм» (Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ, номи билан (бошлайман). Бу мактуб Азиз ва Билгувчи зот Аллоҳдандир. Аҳмад ибн Зав аламли дўзах азобидан озоддир)». Аҳмад ибн Зав ҳижрий 265 (милодий 879) йил ражаб ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар .
Имом Мусайяб ибн Муҳаммад ал-Карминий хам шу шаҳардан бўлиб, Абул Муважжах ал-Фазорийнинг «Мухтасар...» китобини Абу Муҳаммад Хасан ибн Му¬ҳаммад ал-Марвазий ва Абул Аббос Абдуллоҳ ибн Ҳусайн ал-Басрийдан ривоят қилганлар.
Абул Фараж Азиз ибн Абдуллох, ал-Карминий Шофеъий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб, бу кишининг тавсифлари Бухоро ва Карманада машҳур эди.
Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий ўз замоналарининг тенги йўқ тилшуноси ва ниҳоятда зеҳни ўткир олими эдилар. У кишини Бухорода учратдим ва ҳадислар ёзиб олдим.
Абу Сулаймон Муаммар ибн Жибрил ал-Карминий ал- Муаддиб Самарқандда яшаганлар. Бу киши шайх, ишончли муҳаддис, диндор, «Усул илми»ни яхши билувчи ва сунна аҳлидан эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Самарқандда биз у кишидан ҳадислар ёзиб олганмиз». Абу Мухаммад Сухайб ибн Осим ал-Карминий хам шу шаҳардан бўлиб, илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Катта боболарининг амакиси Исмат ибн Қайс саҳоба эдилар. Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Бишр ибн Суррий, Вакеъ ибн Жарроҳдан таълим олганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Жаъфар ал-Яшкурий ал-Карминий шофеъий мазҳабининг фақиҳи эдилар .
Шундай қилиб, юртимиздан етишиб чиққан ҳали бизга номлари  номаълум бўлган ёки эндигина ўрганилаятган олимлар ва уларнинг мерослари борлиги бизнинг зиммаммизда юксак масъулият ҳамда буюк шижоатни юклайди. Зеро тарихи йўқ ўтмишнинг келажаги ҳам бўлмайди. Биз мана шундай олимларимиз қолдирган  бой меросларни ўрганиб изидан бориб, ҳаётбахш таълимотларни ўрганишни барчамизга насиб қилсин.

Когон туман “Саййид Амир Кулол” жомеъ масжид

имом-хатиби Жалолиддин Сабуров 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:25
Куёш: 06:12
Пешин: 13:10
Аср: 17:45
Шом: 19:25
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram