Қайтармаслик ниятида қарз олиш
21 август 2019 й.
86 марта ўқилди.

 

Қайтармаслик ниятида қарз олиш

Нисо сурасининг 58-ояти мазмуни бундай:"Аллоҳ омонатларни ўз эгаларига қайтаришни сизларга буюрди".   Жамиятда кенг тарқалган иллатлардан бири қарзга бепарво бўлишдир. Баъзи одамлар зарурат юзасидан  эмас, балки яна бойлигини орттириш, дунёнинг фоний матоларини тўплаб, бошқалардан қолишмаслик учун қарз олади. Мана шундай одамларнинг бири икки бўлмай, қарзга ботиб, танг ҳолатда юради. Қарзни имкон бўлиши билан узмай, уни тўлашни чўзиш ё тўлашдан бош тортиш оқибатда қарздор хор-зор бўлишининг боисидир. Пайғамбар(алайхиссалом) бундай деганлар: "Ким одамлардан қарз олганида уни узиш, қайтариб бериш нияти билан олса, Аллоҳ унга ёрдам беради. Аммо ким йўқ қилиш (еб кетиш) нияти билан олса, Аллоҳ уни йўқ қилиб юборади" (Бухорий ривояти). Қарздорлик жуда оғирдир. Қарзидан бу дунёдан қутулмаган кимса қиёматда уни савоби билан тўлайди. Улуғ фазилатлар, улкан савоблар ва олий мартабаларга эга бўлган шаҳидлар ҳам қарзнинг савол-жавобидан  қутула олишмайди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: "Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло қарздорлик (қарз) ҳақида қандай  ҳам оғир ҳукмлар нозил қилди. Аллоҳга қасамки, агарчи бир киши Аллоҳ йўлида қатл этилса, сўнг (қайта) тирилтирилса, сўнг яна қатл этилса (яъни Аллоҳ йўлида уч маротаба ўлиб тирилса ҳам), устида қарзи бўлса, уни узмагунича жаннатга кирмайди" (Насаий ривояти).

Пешку туман “Ҳалим Полвон” жомеъ масжиди 
имом хатиби Р.Хамроев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:31
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram