Миссионерлик жамият барқарорлигига таҳдид
14 сентябр 2017 й.
2473 марта ўқилди.

Миссионерлик жамият барқарорлигига таҳдид

Динимиз Ислом дини бағрикенг диндир. Бағрикенг динлиги шундаки, самовий динларни бирортасини инкор қилмайди. Ўлкамизга Ислом динига асос солган ота-боболаримиз риоятлари каби ҳозирда ҳам масжидлар фаолият кўрсатаётгани, насронийлар черкови, яҳудийлар ибодатхоналари ва бошқа дин вакиллари бутхоналари иш олиб бормоқда. Албатта, бу динимизнинг бағрикенглигидан далолат қилади. Буларнинг замирида эса барча миллату элатлар тинчлиги ва осудалиги ётади. Чунки динимиз номи Ислом.

Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда баъзи миссионерлар тузоғига тушиб қолган ёшларнинг аянчли тақдири, ўз иймон эътиқодини сотаётган ўзбек фарзандлари бир оилада турли эътиқоди туфайли жанжал кўтараётгани ва ўз туғишганларидан воз кечишгача бораётгани хеч кимга сир эмас. Миллий қадриятларимизни поймол қилишга харакат қилаётган, мусулмон фарзандини ақлдан оздириб, хатто ота-онасини қабрига КРЕСТ қўйишгача мажбурлаётган миссионерлар ким ўзи?

Миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.

Миссионерлик -  лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.

Диний секта - маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳЛАР

МИССИОНЕРЛИК УСЛУБЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

  ТИББИЙ СОҲА

  ХАЙРИЯ ЁРДАМЛАРИНИ КЎРСАТИШ

  ТАЪЛИМ СОҲАСИ

Тиббий соҳада ибодатга келувчиларнинг ахборотларига таянган ҳолда конкрет-адресли ёндашув асосида касалларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга дори-дармонларни харид қилишда кўмаклашишади. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан қулоғи паст эшитадиган фуқароларга қулоқ учун мўлжалланган овоз кучайтиргич аппаратлари ва ўзи юролмайдиган ногиронлар учун аравачалар харид қилиш ҳамда  ногиронлар уйларига турли, жумладан,  озиқ-овқат маҳсулотлари шаклида ёрдам кўрсатишади.

Хайрия ёрдамлар кўрсатишда эса ёрдамга муҳтож оилалар, қариялар уйи, ногиронлар уйларидан мунтазам хабар олиб моддий таъминот йўли билан ўзларига қарам қилишга харакат қилишади.

 Миссионерларнинг таълим-тарбия соҳасига алоҳида эътибор беришларининг сабаблари Замонавий миссионерлар турли соҳаларда узвий бирликда, тизимли ва тадрижий иш олиб борилгандагина кишилар онги ва қалбини эгаллаш мумкинлигини яхши тушунишади. Зеро, ҳар бир соҳа кишилар онгига таъсир ўтказишнинг ўзига хос ва бетакрор усулларига эга. Айни пайтда, тизимли иш олиб борилганда бу усуллар ва ўзига хосликлар бир-бирини тўлдиради ҳамда инсонни бутун ҳаёти давомида мунтазам таъсир остида сақлаш имконини беради.

Бугунги кунга келиб миссионер ташкилотлар техниканинг илғор ютуқларидан ўз фаолияти жараёнларида, афсуски, унумли фойдаланмоқдалар. Бунга яққол мисол сифатида, миссионерларнинг интернет тармоқларида инсонларни ўз тузоғларига илинтиришга қаратилган ҳаракатларини айтиб ўтишимиз мумкин. 

Юқоридагилардан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, миссионерлар тузоғига тушиб қолмаслик, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Аввало, имон-эътиқодга доир гаплар бўлганда соха мутахассислари яъни расмий имом домлаларга мурожаат қилиш, “Текиндан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” нақлига амал қилмасдан ҳалол пешона териси билан луқма топишга харакат қилишимиз лозим. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.

 

Асадулло Нажмиддинов

Мир Араб мадрасаси мударриси

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram