Мотуридийлик таълимоти (соф ақида улуғворлиги)
29 май 2019 й.
1524 марта ўқилди.

 Мотуридийлик таълимоти 

(соф ақида улуғворлиги)

     Имом ал-Мотуридийнинг илоҳиёт илмларида ўз даврининг етук Алломаси бўлиб етишишида унинг устозларининг ҳиссалари катта бўлган. Унинг устозлари жумласидан ўз даврининг таниқли олимларидан Абу Наср Амад ибн ал-Аббос ибн ал Ҳусайн ал-Ийодий, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Нусайр ибн Яҳя ал-Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Рози йўларни (у Рай шаҳрининг қозиси бўлган) кўрсатиш мумкин.
    Имом ал-Мотуридийнииг шогирдлари ва издошлари кўп бўлиб, улардан Абу Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Исмоил, Абу-л-Ҳасан Али иби Саййид ар-Рустағфоний, Абу Муҳаммад Абу-л-Карим ибн Мусо ар-Паздавий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абул-Ҳасан ал-Паздавий, Абу-л-Йиср ал-Паздавий, Абу-л-Муъийн ан-Насафий, Ас-Сафар ал-Бухорий, Нажмиддин Умар ан-Насафий, Ас-Сабуний ал-Бухорий, Умар ал-Ҳанафи йўларни кўрсатиш мумкин.
     Мотуридиййа таълимотининг тараққий этишига ҳиссаларини қўшган Имом ал-Мотуридий шогирдларининг энг таниқлиларидан бири Абу-л-Муъийн ан-Насафий бўлиб, у ўз асарларида, айниқса, “Табсират ал-адилла” (“Далиллар тилга кирганда”) номли таснифида имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти ҳақида кўп муҳим маълумотларни келтиради.
     Таниқли муаррих ал-Кафавий ва бошқа қатор муаллифлар ёзишларича, имом ал-Мотуридий ўз замонасидаёқ “Имом ал-Ҳудо» (“Рушди ҳидоятга бошловчи имом”), “Қудват аҳл ас-сунна вал иҳтидо” (“Суннат ва ҳидоят ҳалига ибрат зот”), “Рофиъ аълом ал ас-сунна ва-л-жамоа” (“Аҳли сунна вал жамоанинг байроғини баланд кўтарувчиси”), “Қолиъ азоли йўл ал-фитна ва-л-бидъат” (“Хурофот ва бидъатга ботган уйдирмаларни илдизи билан қўпорувчиси”), “Имом ал-мутаккаллимийн” (“Барча мутакаллимларнинг имоми”), “Мусаҳҳиҳ ақоид ал-муслимийн” (“Барча мусулмонлар ақидаларининг тузатгувчиси”), аш-Шайх ал-Имом каби юксак лақабларга сазовор бўлган Аллома сифатида тан олинган. Алломанинг беназир салоҳиятини эътироф этган буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ҳам ўзининг “Насойим ул-муҳаббат” номли машҳур асарида: “Шайх Абу Мансур ал-Мотуридий” ўз замонининг аълам уламоси эрмиш. Ул вақт уламоси аларни “Султон ул-муиззин” дер эрмишлар. 3оҳир ва ботин улумлари била ороста эрмишлар, – деб  лутф қилган эканлар.
 
Бухоро шаҳар “Халифа Худойдод” масжиди
Имом хатиби Одилжон Садуллаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram