НАСАБНОМА
10 март 2020 й.
1032 марта ўқилди.

 
БУХОРОЛИК ОЛИМЛАР
 
1-қисм
 
Ал-Ағзуний الأغذوني
Ағзун – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Абдураҳмон Ҳошид ибн Абдуллоҳ ал-Ағзуний
Ағзун қишлоғидан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Мусо, Абу
Наим Фазл ибн Мусо ва Талҳа ибн Ғаномдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Аҳмад ибн Аб-
дулвоҳид ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
250 (милодий 865) йилда вафот этганлар.
Абу Абдуллоҳ Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ал-Ағзуний
(Ҳошид ал-Ағзунийнинг боболари) исломнинг пешқа-
дам олим имомларидан, табаъа-тобеинлардан ҳисоб-
ланадилар. У кишидан Муҳаммад ибн Салом ал-Пай-
кандий (Имом ал-Бухорийнинг устозлари) ва Каъб ибн
Саъид ал-Қози ҳадис ривоят қилганлар. Етук муҳаддис
шогирдлар тайёрлаганлар. Вафотлари ҳижрий 200 (ми-
лодий 816) йилга тўғри келади.
Ал-Азракёний الأزركياني
Азракён бухоролик мажусий тижоратчининг исми бў-
либ, у киши тижорат мақсадида Бухородан Синга (Хитой-
га), ундан кейин Басрага борганлар. Али ибн Абу Толиб
разияллоҳу анҳунинг қўлларида мусулмон бўлганлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Азракёний –
юқорида номлари зикр қилинган тижоратчининг нева-
ралари. Бухоро аҳлидан. Ироққа сафар қилганлар. Бухо-
рода Саҳл ибн Мутаваккил, Саҳл ибн Бишр ал-Киндий,
Аҳмад ибн Ризвон ал-Хашшоб, Саъид ибн Зокир ал-Аса-
дий, Мусо ибн Афлаҳ ва Лайс ибн Ҳибравайҳлардан,
Когон туманидаги Озғун қишлоғи.
Бағдодда эса Муоз ибн Мусанно ал-Анбарий ва Бишр
ибн Мусо ал-Асадийдан таълим олганлар. Ҳижрий 344
(милодий 956) йилнинг шаъбон ойида оламдан ўтганлар.
Ал-Арфудий الأرفودي
Арфуд1 – Карма яқинидаги қишлоқларидан.
Абу Аҳмад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Арфудий шу
қишлоқдан бўлиб, фозил шайх эдилар. Ҳижрий 310
(милодий 923) йилда илм талабида Самарқанднинг Ху-
шуфағн қишлоғида бориб, Абу Ҳафс ал-Бужайрийдан
Имом ал-Бухорийнинг «ат-Тарих ал-авсат» («Ўрта та-
рих») китобларини таълим олганлар. Тахминан ҳижрий
380 (милодий 991) йилда вафот этганлар.
Ал-Исмоилий الإسماعيلي
Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Исмоилий Бухо-
ро аҳлидан бўлиб, фақиҳ олим ва ўз асрининг шайхи
эдилар. Абу Наим Абдулмалик ибн Муҳаммад ал-Аст-
рободий, Муҳаммад ибн Юсуфлардан таълим олган-
лар. Абу Бакр ал-Исмоилий ҳижрий 301 (милодий 914)
йилда таваллуд топиб, ҳижрий 384 (милодий 995) йил-
нинг рамазон ойида вафот этганлар. Қабрлари Хуросон
йўлидаги қабристонда. Мен уни зиёрат қилганман. Ис-
моилий имомлар Бухорода таниқлидирлар.
Ўғиллари Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Исмоилий
ал-Бухорий Бухорода қози эдилар. Илк таълимни ота-
ларидан, кейинчалик эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳ-
мад, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Абу
Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн
Муҳаммад ал-Хайёмдан олганлар. Ҳар ҳафта жума куни
ҳовлиларида имло мажлиси ўтказар эдилар. Ўзларидан
Тавовис қишлоғининг исломдан илгариги номи.
Абдулкарим ас-Cамъоний
Абу Зарр Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Хатиб ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 401 (милодий 1011) йилнинг шаъ-
бон ойида вафот этганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-
Ҳоким «Тарих» китобларида айтадилар: «Абул Ҳасан
ал-Исмоилий ал-Бухорийнинг оталари Мовароуннаҳр-
да ўз асрининг шайхи, раиси ва ҳижрий 390 (милодий
1001) йилдан кейин эса ҳокими эдилар. Оқил ва фозил
эдилар. Бухоро олимларидан таълим олганлар. Ҳижрий
395 (милодий 1006) йилда ҳаж қилганлар».
Исмоилий деган фирқа ҳам бор. Бу ботил фирқадир.
Улар ўзларини Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жаъфар ас-
Содиққа нисбат беришади.
Ал-Ушмиюний الأ شميوني
Ушмиюн – Бухоро қишлоқларидан. Бир ривоятда
шаҳардаги маҳаллалардан бирининг номи деб берилган.
Абу Абдуллоҳ Ҳотам ибн Қудайд ал-Ушмиюний ал-
Бухорий шу қишлоқдан. У кишидан Имом Муҳаммад
ибн Исмоил ал-Бухорий ва Убайдуллоҳ ибн Восил ал-
Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Аҳмад Нуҳ ибн Мансур ал-Ушмиюний ал-Бухо-
рий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Маккий ибн Иброҳим,
Иброҳим ибн Сулаймон аз-Зиётдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн 
Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. 
 
Давоми бор...

Абдулғафур Раззоқ Бухорий,

Мир Араб олий мадрасаси мударриси

Комилжон Раҳимов,

ЎзР ФА Шарқшунослик институти

кичик илмий ходими

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram