НАСАБНОМА 22-қисм
27 май 2020 й.
98 марта ўқилди.

 

                               НАСАБНОМА

                                    22-қисм

Ал-Андоқий الأنداقي
Андоқ – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги қиш-
лоқ. Марвда ҳам шу номда қишлоқ бўлиб, у Марвдан
икки фарсах узоқликда жойлашган.
Абу Али Ҳасан ибн Али ас-Самарқандий ал-Андо-
қий Самарқанднинг Андоқ қишлоғидан. «Ибн Абул Ҳа-
сан ал-Андоқий» номи билан танилган эдилар.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Ҳасан ад-Деҳқоний ал-
Андоқий – ишончли муҳаддис. Наср ибн Фатҳ ал-Иш-
тиханийдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Саъд ал-Ид-
рисий айтадилар: «Ҳижрий 370 (милодий 981) йилдан
олдин у кишидан ҳадис ёзиб олганмиз. Шу санадан ке-
йин вафот этдилар».
Ал-Бобидастоний البابدستاني
Бобидастон – Самарқанддаги таниқли маҳалла
(Ўрта асрларда Самарқанддаги маҳалла номи).
Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Бобидастоний шу ер-
дан. Бу киши фозил, тўғри сўз, ишончли муҳаддис, шо-
феъий мазҳаби фақиҳқи, илм ва ҳадисга қизиқувчилар-
дан эдилар. Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий, фақиҳ
Бакр ибн Аҳмад ал-Жаййидий ас-Самарқандий, Иброҳим
ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандий ва Зоҳир ибн Абдуллоҳ
ал-Муғконийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Абу Саъд ал-Идрисий таълим олганлар ва айтади-
лар: «Боби дастонда имло мажлисларида узоқ муддатдан
бери қатнашаман. Ҳижрий 368 (милодий 979) йилнинг
сафар ойида Самарқандда вафот этдилар. Жанозаларини
фақиҳ Абдулкарим ибн Муҳаммад ўқидилар».
Ал-Бобикиссий البابكسّي
Боби Кис (Кеш дарвоза) – Самарқанднинг чиройли ма-
ҳаллаларидан бўлиб, «Дарвозаи Кис» деб ҳам юритилади.
Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Исмоил ал-Бобикиссий ас-
Самарқандий шу маҳалладан. Самарқандда тўртта ра-
бот бино қилганлар. Маъруф ибн Ҳисон, Масъуд ибн
Буҳайра, Аҳмад ибн Муовиядан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 259 (милодий 874) йил рамазон ойининг ўн би-
ринчисида, жума куни аср намозидан кейин вафот этган-
лар. Эртаси куни дафн қилинганлар. Жанозаларини Бу-
хоро амири Исмоил ибн Аҳмад ас-Сомоний ўқиганлар.
Ал-Бутайтиний البتيتني
Бутайтин – Дабусиядан ярим фарсах узоқликдаги
қишлоқ. У Самарқанднинг Суғд қишлоқларидан бўлиб,
Дабусия билан Арбинжан оралиғида жойлашган.
Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Бутайтиний шу қиш-
лоқдан. Ҳотам ибн Ҳошим ал-Кушоний, Мунзир ибн
Яҳё ад-Дабусий, Ҳозир ибн Лайс ад-Дабусий, Имрон
ибн Абдуллоҳ ан-Нурий ва Жибрил ибн Саҳл ас-Самар-
қандийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан
эса ўғиллари Қосим ибн Жаъфар ал-Бутайтиний ад-Да-
бусий Дабусияда ҳадис ривоят қилганлар.
Ўғиллари Қосим ибн Жаъфар ал-Бутайтиний ҳақ-
ларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Самарқанд» ки-
тобларида маълумот берганлар.
Ал-Боркатий الباركتي
Боркат – Усрушана қишлоқларидан. Кейинчалик
Самарқандга ўтган.
Абу Саъид Уҳайд ибн Ҳакам ал-Боркатий шу қиш-
лоқдан бўлиб, Самарқанднинг Вараснин маҳалласида
яшаганлар. Мусо ибн Ҳорун ал-Фаравий, Абул Қосим
Ҳаммод ибн Аҳмад ас-Суламий, Абдуллоҳ ибн Саҳл ал-
Варасниний ва Иброҳим ибн Наср ал-Кабузанжакасий-
дан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Наср Аҳмад
ибн Муҳаммад ал-Музоҳамий ва Ҳасан ибн Муҳаммад
ал-Форисий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Бужайрий البجيري
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ал-Хушу-
фағний ас-Суғдий ал-Бужайрий Самарқанднинг Иш-
тихон билан Кушония оралиғида жойлашган Хушуфағн
қишлоғидан. Ҳозир бу қишлоқ «Раъс ул-қантара» деб
номланади. Бу киши – «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ» («Ишончли
тўплам») китобининг муаллифи. Оталари Муҳаммад ибн
Бужайрдан, Муҳаммад ибн Абдулаъло ас-Санъонийдан,
Муҳаммад ибн Башшор ал-Басрий ва Муҳаммад ибн Му-
санно ал-Басрийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Абу Наср ал-Карминий, Муҳаммад ибн Аҳмад ва Абу
Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 213 (милодий 829) йилда таваллуд
топиб, ҳижрий 311 (милодий 924) йилда вафот этганлар.
Ўғиллари Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Умар ал-Бу-
жайрий оталаридан ва Исҳоқ ибн Иброҳим ад-Дабарий,
Али ибн Абдулазиз ал-Бағавий, Бишр ибн Мусо ал-Аса-
дий, Яъқуб ибн Юсуф ал-Қози ва Умар ибн Ҳафс ас-Су-
дусийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 345 (мило-
дий 957) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Неваралари Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бу-
жайрий боболарининг «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ» («Ишончли
тўплам») китобларини ривоят қилганлар. Ҳасан ибн Со-
ҳиб аш-Шоший ва Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Самарқандий-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва Абул Аббос ал-Мус-
тағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 (милодий
983) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Ал-Бардодий البردادي
Бардод – Самарқанддан уч фарсах узоқликда, Иш-
тихон йўлида жойлашган қишлоқ.
Абу Салама Назр ибн Расул ал-Бардодий ас-Самар-
қандий шу қишлоқдан. Аҳмад ибн ал-Ҳаназий, Саъид
ибн Хушном, Солиҳ ибн Саъид ат-Термизий ва Абу Исо
Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Али ал-Кабузан-
жакатий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Бардаий البردعي
Бардаъа – Озарбайжондаги шаҳар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Яҳё ал-Бардаий асли шу
шаҳардан бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Ҳижрий 350 (ми-
лодий 962) йилда Самарқандга келганлар. У кишидан
ҳадислар ёзиб олганмиз. Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл
ат-Табарий ва Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-
Ғозий ат-Табарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари-
дан эса Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Идри-
сий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Бакр Маккий ибн Аҳмад ал-Бардаий Самарқанд
муҳаддисларидан таълим олганлар. Самарқандда имло
мажлисининг иштирокчиларидан эдилар. Ҳадис илми
талабида кўп сафарда бўлган машҳур муҳаддислардан.
Ҳижрий 302 (милодий 915) йилда Нишопурга, ҳижрий
350 (милодий 962) йилда Мовароуннаҳрга келганлар.
Ҳижрий 354 (милодий 966) йили Шошда вафот этганлар.
Абу Аҳмад Мунаббиҳ ибн Абдулмажид ал-Бардаий
Самарқандда яшаганлар. Фозил киши ва аҳли сун-
на эдилар. Абу Наим ал-Астрободий _BT/TT2 1ва Абу Бакр Му-
ҳаммад ибн Маҳдий ал-Ихмимийдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Ҳижрий 370
(милодий 981) йилдан олдин Самарқандда у кишидан
ҳадис ёзиб олганман».
Абу Али Ҳусайн ибн Али ал-Бардаий Самарқандда
яшаб, шу ерда улғайганлар. Ҳадис ҳофизи эдилар. Илм
талабида Ироқ ва Хуросонда бўлганлар. Улуғ муҳад-
дислардан таълим олганлар. Ўзларидан Абул Аббос
Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 349 (милодий 961) йилда таваллуд
топиб, ҳижрий 406 (милодий 1016) йилнинг рамазон
ойида Самарқандда вафот этганлар.
Ал-Бурсоний البرساني
Бурсон – Самарқанд ноҳиясидаги қишлоқ.
Аҳмад ибн Халаф ал-Бурсоний шу қишлоқдан. Аҳ-
мад ибн Муҳаммад ибн Шоҳавайҳ ал-Балхийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ Му-
ҳаммад ибн Фазл ал-Адавий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Бурнамадий البورنمدي
Бурнамад – Самарқанд қишлоқларидан. У Самар-
қанд билан Усрушана оралиғида жойлашган.
Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ал-Бурнама-
дий шу қишлоқдан. Али ибн Нуъмон ал-Кабузанжака-
тий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Муоз ал-Бурнама-
дий аз-Зоҳид ҳам шу қишлоқдан. Бу киши зоҳид, пар-
ҳезкор, тақводор бўлганлар. Узоқ умр кўрганлар. Яҳё
ибн Муоз ар-Розий, Жибрил ибн Саҳл ас-Самарқан-
дийдан таълим олганлар; Соҳиб ибн Силм аз-Зоҳид ал-
Балхийнинг дўстларидан бўлганлар. Ўзларидан эса Аб-
дуллоҳ ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандий ҳадис
ривоят қилганлар.
Ал-Бастий البستي
Паст сўзига берилган нисбат бўлиб, бўйи паст дега-
нидир. Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бастий ад-
Деҳқон Самарқанд аҳлидан бўлиб, бўйлари паст эди.
Деҳқончилик билан шуғулланардилар. «Ибн Абу Саъ-
ид» номи билан танилган эдилар. Муҳаммад ибн Жаъ-
фар ал-Кабузанжакатий бу кишидан таълим олганлар.
Эшитган ҳадислари саҳиҳ эди.
Ал-Банжхиний البنجخيني
Банжхин – Самарқанднинг катта маҳаллала ридан.
Бу ердан кўп муҳаддис етишиб чиққан.
Али ибн Муҳаммад ал-Каробисий ал-Банжхиний
муҳаддис ва фақиҳ олимлардан эдилар. Ҳижрий 360
(милодий 972) йилда вафот этганлар.
Ал-Банжий البنجي
Банж (Панж) – Самарқанд ноҳиясидаги Рудак деган
жой. Панж – Рудакнинг машҳур қишлоғи.
Таниқли шоир Абу Абдуллоҳ ар-Рудакий шу қиш-
лоқдан. Бу кишининг қабрлари «Панж Рудак»даги боғ-
нинг орқасида бўлиб, зиёрат қилинади. Мен қабрлари-
ни зиёрат этганман.
Ал-Бунжикатий البنجيكتي
Бунжикат – Самарқанддан олти фарсах узоқликда-
ги қишлоқ.
Абу Муслим Муъмин ибн Абдуллоҳ ал-Бунжикатий
шу қишлоқдан. Муҳаммад ибн Наср ал-Балхийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн
Ҳамдон ал-Марвазий ҳадис ёзиб олганлар.
Ал-Бандимаший البنديمشي
Бандимаш – Самарқанд қишлоқларидан.
Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим ал-Ассор
ал-Бандимаший шу қишлоқдан. Қози ва имом эдилар.
Силм (Тинчлик) кўчасида яшардилар. Бу кишидан Абу
Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят
қилганлар. Ҳижрий 524 (милодий 1131) йилнинг шаъ-
бон ойида вафот этганлар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:15
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram