НАСАБНОМА 24-қисм
15 июн 2020 й.
939 марта ўқилди.

 

                             НАСАБНОМА

                                 24-қисм

Ал-Ҳалбасий الحلبسي
Ҳалбас – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Марвазий ал-
Ҳалбасий Самарқандда яшаганлар. «Аъмаш» (Шил-
пиқ) номи билан танилганлар. Абу Яъқуб Юсуф ибн
Али, Бакр ибн Мафтуна, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ҳо-
физ ас-Самарқандий, Муҳаммад ибн Тоҳир ас-Самар-
қандий ва Муҳаммад ибн Абд ал-Кешийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Бу киши кўп ҳадис ёзиб олганлар.
Ал-Ҳамдавайҳ الحمدويه
Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Суламий ал-Ҳамда-
вайҳ ал-Иштиханий Самарқанднинг Иштихон аҳли-
дан. Иштихонда имом-хатиб эдилар. Абу Муҳаммад Аб-
дулмалик ибн Абдураҳмон ал-Асирийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳ-
мад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524
(милодий 1131) йилнинг зулқаъда ойида Иштихонда
113 ёшда вафот этганлар.
Ал-Хохсарий الخاخسري
Хохсар – Самарқанддан икки фарсах узоқликда
жойлашган Дарғам ноҳиясидаги қишлоқ.
Абул Қосим Саъд ибн Саъид ал-Хохсарий шу қиш-
лоқдан. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ас-
Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Абдулқодир ибн Аҳмад ал-Хохсарий ҳам шу қиш-
лоқдан бўлиб, қози эдилар. Оталаридан ҳамда Абул Қо-
сим ал-Кушоний ва Абул Маолий ал-Балхийдан таълим
олганлар. Ҳижрий 463 (милодий 1071) йилнинг ражаб
ойида таваллуд топиб, ҳижрий 527 (милодий 1134) йил-
нинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Ал-Ховасий الخاوسي
Ховас1 Амударё ва Сирдарё оралиғидаги Усруша-
надаги шаҳар. Бу ердан кўп олимлар, зоҳидлар етишиб
чиққанлар.
Абу Аҳмад Мусо аз-Зоҳид ас-Самарқандий ал-Хова-
сийни Самарқандда бўлганимда учратдим. Бу киши фа-
қиҳ, тақводор, парҳезкор, инсонларни яхшиликка даъват
қилувчи ва ёмонликдан қайтарувчи эдилар. Самарқанд-
дан етти фарсах узоқликдаги Қатавон қишлоғида работ
бино қилганлар. Бу киши асли бухоролик бўлганлар. Хо-
восда вафот этганлар. Қабрлари Самарқанддан ўн икки
фарсах узоқликдаги Бурнамад қабристонида.
Ал-Ховусий الخاوصي
Ховус – Самарқанд юқорисидаги шаҳарча.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Ховусий шу
шаҳарчадан бўлиб, имом эдилар. Самарқанд олимлари-
дан ҳадис илмидан таълим олганлар. Бу кишидан эса
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ри-
воят қилганлар.
1 Ҳозирги Сирдарё вилоятидаги Ховос.
Ал-Худфироний الخدفراني
Худфирон – Самарқанд Суғдидаги қишлоқ .
Муфтий Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Худфироний
шу қишлоқдан. Бу зот муфтий, имом, фақиҳ, мударрис
ва кишиларни ҳажга юборувчи эдилар. Абу Бакр Му-
ҳаммад ал-Қатавонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бо-
болари ҳижрий 483 (милодий 1091) йилнинг шаввол
ойида таваллуд топганлар.
Ал-Худисарий الخديسري
Худисар – Самарқанднинг Усрушана яқинидаги
қишлоқларидан.
Абул Форис Аҳмад ибн Ҳумайд ал-Худисарий шу
қишлоқдан. Абд ибн Ҳумайд ал-Кеший ва Абдуллоҳ
ибн Абдураҳмон ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса Абу Яҳё Аҳмад ибн Яҳё ал-Фа-
қиҳ ас-Самарқандий ва Абд ибн Саҳл аз-Зоҳид ас-Са-
марқaндий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Харрот الخرّاط
Харрот арабча сўз бўлиб, дарахт шохларидан ҳар
хил нарсалар тўқийдиган (ясайдиган) киши деган маъ-
нони англатади.
Абул Ҳасан Али ибн Усмон ал-Харрот Самарқанд
аҳлидан. Бу киши имом, фозил, парҳезкор, тақводор бў-
либ, нима есалар, ўз қўл меҳнатлари ва касбларидан ер
эдилар, пахтани тозалайдиган асбоб – ҳалложи (тароқ)
ясардилар. Cамарқандда бирорта харрот уни бу кишини-
кидай ясай билмасди. Кишилар бошқа харротлар дан ҳал-
ложи ясаб беришни илтимос қилишса, улар: «Имом Абул
Ҳасан яхши ҳалложи ясаб берадилар, чунки у кишининг
кароматлари бор», – дейишарди. Бу зот Абул Ҳасан Али
ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис илмидан таълим ол-
ганлар. Самарқандда бўлганимда йигирмага яқин муҳад-
дис шогирдларидан ҳадис ёзиб олдим. Ҳижрий 500 (ми-
лодий 1107) йили Самарқандда вафот этганлар.
Ал-Хартанкий الخرتنكي
Хартанк (Хартанг) – Самарқанддан уч фарсах узоқ-
ликдаги қишлоқ. Бу қишлоқда Муҳаммад ибн Исмоил
ал-Бухорий вафот этганлар. Бу кишини зиёрат қилиш
учун тўрт марта шу қишлоқда бўлганман.
Абу Мансур Ғолиб ибн Жибрил ал-Хартанкий шу
қишлоқнинг машҳур олимларидан. Имом ал-Бухорий
шу кишининг уйларида яшаб, шу ҳовлида ҳижрий 256
(милодий 871) йилнинг Рамазон ҳайити кечаси вафот
этганлар. Бу киши – «Ҳикоёт фи маноқиб ал-Бухорий»
(«Имом ал-Бухорийнинг ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоялар»)
китобининг муаллифи. Имом ал-Бухорийдан озгина ке-
йинроқ оламдан ўтганлар, «Мени Имом ал-Бухорийнинг
ёнларига дафн этинглар», деб васият қилганлар.
Ал-Харъуний الخرعوني
Харъун – Самарқанднинг Абғар ноҳиясидаги қиш-
лоқ. Ака-ука ал-Харъунийлар шу қишлоқдан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Харъуний шу
қишлоқдан. Бу киши Али ибн Исҳоқ ал-Ҳанзалий ас-Са-
марқандий, Абу Ражо Қутайба ибн Саъид ал-Бағлоний ва
Ҳоруд ибн Муоз ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ҳижрий 301 (милодий 914) йилда вафот этганлар.
Укалари Аҳмад ибн Ҳомид ал-Харъуний ҳижрий 233
(милодий 848) йилдан ҳижрий 235 (милодий 850) йилга
қадар акалари Муҳаммад билан бирга Абул Ҳусайн Али
ибн Исҳоқ ал-Ҳанзалий ас-Самарқандийнинг «Тафсир»
ва «Мушофиҳот» китобларини уч йил давомида таълим
олганлар. Оналари сурп тўқиб, шунинг пулига ўғилла-
рини ўқитганлар.
Ал-Харқоний الخرقاني
Харқон – Самарқанд қишлоқларидан. У ерда работ
бор. Унинг номи Работи Харқондир.
Қози Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Харқоний шу қишлоқдан.
Бу киши «Моҳ андар жубба» (Кўйлак ичидаги ой) лақаби
билан машҳурдирлар. Бу араб тилида «ал-қамару фил-
жубба» дейилади. Бу зот воиз эдилар. Абул Ҳасан Му-
ҳаммад ал-Улуввийдан ҳадисдан таълим олганлар. Ҳиж-
рий 499 (милодий 1106) йил рамазон ойининг охирида
Журжон ноҳиясининг Форёб қишлоғида вафот этганлар.
Бакр ибн Абдуллоҳ ал-Харқоний ҳам шу қишлоқдан
бўлиб, имом эдилар. Бу киши ҳақларида Абу Ҳафс Умар
ибн Муҳаммад ан-Насафий ўзларининг «ал-Қанд» ки-
тобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132)
йил зулқаъда ойининг ўн саккизинчисида, сешанба
куни аср намозида вафот этиб, Чокардиза қабристонида
дафн қилинганлар.
Ҳусайн ибн Абу Шаҳоб ибн Аҳмад ал-Алавий ал-
Харқоний ҳам шу қишлоқдан. Абул Қосим Маҳмуд ибн
Аҳмад аз-Зуҳрийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари-
дан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-
Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 524 (мило-
дий 1131) йилнинг ражаб ойида 76 ёшда Самарқандда
вафот этганлар. Самарқанднинг жомеъ масжиди қибла-
сида дафн қилинганлар.
Абу Али Ҳусайн ибн Юсуф ал-Харқоний ҳам шу қиш-
лоқдан. Имом-хатиб, фақиҳ, фозил кишилардан бўлиб,
Самарқанднинг «Раъсу сиккати умур» мадрасасида му-
даррис эдилар. Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳ-
рий ал-Харқонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзлари-
дан эса Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олган-
лар. Ҳижрий 434 (милодий 1043) йилда таваллуд топиб,
ҳижрий 505 (милодий 1112) йил рабиъул аввал ойининг
йигирма иккинчисида, шанба куни Самарқандда вафот
этганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жибрил ал-Харқоний шу
қишлоқнинг имом-хатиби эдилар. Бу кишидан Умар ибн
Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 452 (милодий 1061) йилда таваллуд топиб, ҳижрий
522 (милодий 1129) йилнинг зулқаъда ойида вафот эт-
ганлар. Чокардиза қабристонида дафн қилинганлар.
Абу Муҳаммад Масъуд ибн Маҳмуд ал-Харқоний аз-
Зуҳрий ҳам шу қишлоқдан бўлиб, олим, фозил эдилар.
Оталари Абул Қосим Маҳмуд ибн Аҳмад аз-Зуҳрийдан ке-
йин Харқон қишлоғида имом-хатиб бўлдилар. Аҳмадхон
замонида қози Аҳмад ибн Сулаймон бу кишининг ноиб
ал-қози (қозининг ўринбосари) бўлишларини хоҳлайди.
Аммо бу зот рози бўлмаганларидан кейин қасд қилиб, бу
кишини Кошғарга ҳайдайди. Шу ерда вафот этганлар.
Ал-Хузондий الخزاندي
Хузонд – Самарқанддан ўн беш фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хузондий шу қиш-
лоқдан. Бу киши Саъид ибн Мансурдан ҳадис ривоят қил-
ганлар. Ўзларидан эса Усома ибн Масъуд ат-Тамимий ас-
Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Бу киши ҳақлари-
да Абу Саъд ал-Идрисий «Китоб ул-икмол» («Мукаммал
китоб») номли китобларида зикр қилганлар.
Абу Наср Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Хузондий ал-
Муқри шу қишлоқда яшар эдилар. Бу киши Қуръони
каримни ёддан билувчи (ҳофиз ул-Қуръон), солиҳ шайх
эдилар. Ҳижрий 382 (милодий 993) йилда вафот этганлар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram