НАСАБНОМА 29-қисм
16 сентябр 2020 й.
13 марта ўқилди.

 
                              НАСАБНОМА
                                    29-қисм

Ас-Сибоий السّباعي
Сибо – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Сибо ас-Самарқандий
«Ибн Абул Ҳасан ас-Сибоий ал-Андоқий» номи билан
танилган эдилар. Аҳмад ибн Ҳишом ал-Иштиханий ва
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий ас-Самарқан-
дийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Наср
ибн Фатҳ ва Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ас-Самарқандий
ҳадис ривоят қилганлар.
Ас-Сурхакатий السّرخكتي
Садр ул-афозил (фозилларнинг пешвоси) Қосим ибн
Ҳусайн ал-Хоразмий «Салот ур-райёҳин» («Хушбўй са-
лавот») китобларида айтишларича: «Мовароуннаҳрда
«Сурхакат» номли иккита қишлоқ бор: биринчиси Ху-
зор ноҳиясида, иккинчиси эса Усрушана ноҳиясида».
Сурхакат – Самарқанддаги шаҳарча.
Имом Маждуддин ас-Сурхакатий Хузор1 ноҳияси-
даги Сурхакат қишлоғидан.
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сурхака-
тий аввал Самарқанд фақиҳларидан, кейинчалик Бухо-
рога келиб, бу ернинг фақиҳларидан таълим олганлар.
Назарлари ўткир, ҳар бир саволга ҳужжат-далил билан
жавоб берар эдилар. Абул Маолий Муҳаммад ибн Зайд
ал-Ҳусайнийдан таълим олганлар. Ҳижрий 518 (мило-
дий 1125) йил зулҳижжа ойининг биринчисида, жума
куни Самарқандда вафот этиб, жанозалари ҳайит намо-
зи куни ўқилган. Тобутлари Бухорога олиб келиниб, шу
ерда дафн қилинганлар.
1 Қашқадарёдаги Ғузор.
Ас-Суғдий السّغدي
Суғд – Самарқанд ноҳияларидан. Бу ноҳия жуда сер-
сув, дарахтлари чиройли, боғ ва яшил ўсимликлари кўп-
дир. Бу ернинг гўзаллиги ҳақида бир қатор ҳикоятлар
ёзилган. Бу макондан кўплаб олимлар етишиб чиққанлар.
Қози Абул Ҳасан Али ибн Ҳусайн ас-Суғдий Бухоро-
да яшаганлар. Гўзал мунозара қилувчи фозил имом эди-
лар. Кўпгина уламодан таълим олганлар. Ҳижрий 461
(милодий 1070) йили Бухорода вафот этганлар.
Ас-Саконий السّكاني
Сакон – Суғднинг Арбинжан (Рабинжан) қишлоқ-
ларидан.
Абу Али ас-Сакконий шу қишлоқдан. Номлари ва
насаблари ҳақида маълумот берилмаган. Саъид ибн
Мансурдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фа-
қиҳ Иброҳим ибн Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий ҳадис ри-
воят қилганлар.
Ас-Самъоний السّمعاني
Самъон – боболарининг исмига берилган нисбат.
Уларнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Фақиҳ Абул Аббос Муҳаммад ибн Самъон ас-Самъ-
оний Самарқанд аҳлидан. Оталарининг исми Самъон
бўлганлиги учун бу кишига «ас-Самъоний» деб нисбат
берилган. Бу киши машҳур фақиҳлардан эдилар. «На-
водир ва мазоҳ» («Нодир аскиялар») китобининг муал-
лифи. Муҳаммад ибн Зав ал-Карминий, Саҳл ибн Му-
таваккил ал-Бухорий, Юсуф ибн Али ал-Аббор ва Наим
ибн Ноим ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг жумодул охир ойи-
да вафот этганлар.
Абу Али Наср ибн Усмон ал-Боҳилий ас-Самарқан-
дий ҳам «Ас-Самъоний» номи билан машҳур бўлган-
лар. Бу киши ҳақларида Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи
Самарқанд» китобларида зикр қилганлар ва айтганлар:
«Абу Али фозил киши, ишончли олим эдилар, ҳанафий
мазҳабида эдилар. «Ас-Самъоний» номи билан танил-
гандилар. Илм аҳлини жуда яхши кўрариб, уларга ил-
тифот кўрсатардилар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йили
рабиъул охир ойига 10 кун қолганда, жума куни Самар-
қандда вафот этганлар».
Ас-Самижаний السّميجني
Самижан Самарқанд қишлоқларидан бўлиб, Музн
қишлоғи яқинида жойлашган.
Ҳасан ибн Ҳусайн ас-Самижаний ал-Музний шу
қишлоқдан бўлиб, Фазл ибн Ҳасан ал-Аздийдан ҳадис
ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад ал-Бо-
ҳилий ҳадис ривоят қилганлар.
Ас-Санжадизакий السّنجديزكي
Санжадиза (Санкадиза деб ҳам айтилади) – Самар-
қанд маҳаллаларидан. Бир ривоятда «Самарқанд қиш-
лоқларидан» дейилган.
Қози Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Санжадизакий
шу қишлоқдан бўлиб, парҳез ва тақво соҳиби эдилар.
Умар ибн Абу Муқотил вафотларидан сўнг у кишининг
ўринларига қози бўлдилар. Абу Муқотилнинг икки ўғли
– Солим ва Умардан; Исо ибн Язид ал-Фарро, Абу Ис-
ҳоқ ат-Толиқоний, Исмоил ибн Абу Увайс ҳамда Солиҳ
ибн Абдуллоҳ ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса қози Муҳаммад ибн Жаноҳ ас-Санжади-
закий ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 240 (милодий 855) йилнинг шаъбон ёки шаввол
ойида вафот этганлар.
Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Холид ас-Санжади-
закий асли марвлик бўлиб, Санкадиза қишлоғида яша-
ганлар. Шунинг учун бу нисбат берилган. Муҳаммад
ибн Жаҳон ал-Марвазий, Хорижа ибн Мусъаб ас-Сарах-
сий, Мансур ибн Абдулҳамид, Абдуллоҳ ибн Муборак
ва Нуҳ ибн Абу Марям ал-Марвазийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Лайс ибн Таййиб, Осим ибн
Абдураҳмон ал-Хузоий ва Аҳмад ибн Ҳишом ал-Ишти-
ханий ҳадис ривоят қилганлар. Санкадиза қишлоғида
вафот этганлар. Қабрлари ҳам ўша ерда.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Жаноҳ ас-Санжадиза-
кий ҳам шу маҳалладан. Бу киши Самарқанддан беш
фарсах узоқликдаги Катта Қатавон қишлоғида работ
қурганлар. Абу Аҳмад аз-Зоҳид ал-Мутаввиъийнинг
опаларининг ўғли. Абу Ҳафс Умар ибн Яъқуб ас-Сан-
жадизакий, Ҳайсам ибн Жунайд ал-Қози ва Солиҳ ибн
Мисмор ал-Кушмиҳанийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 305 (милодий 918) йили сафар ойига уч кун
қолганда вафот этганлар.
Ас-Санжуфиний السّنجفيني
Санжуфин – Самарқанд яқинидаги Усрушана қиш-
лоқларидан.
Фақиҳ Абу Али Исмоил ибн Абдураҳмон ас-Санжу-
финий Самарқанднинг фақиҳларидан эдилар. Бу киши-
дан Муҳаммад ибн Ислом ал-Қатавоний ва Абдуллоҳ
ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандий ҳадис ривоят
қилганлар.
Ас-Санкабосий السّنكباثي
Санкабос – Самарқанднинг Арбинжан қишлоқ ла-
ридан.
Абул Ҳасан Аҳмад ибн Раби ас-Санкабосий шу
қишлоқдан бўлиб, фақиҳ Абдусамад ибн Абдулазиз ан-
Насафийдан таълим олганлар. Ҳижрий 406 (милодий
1016) йилда вафот этганлар.
Аш-Шобжаний الشّابجني
Шобжан – Самарқанд ноҳиясидаги Суғд қишлоқла-
ридан.
Абу Али Ҳасан ибн Мансур аш-Шобжаний ал-Муҳ-
тасиб шу қишлоқдан бўлиб, лақаблари «Чопон» эди.
Шу лақаб билан шуҳрат қозонгандилар. Саъид ибн Иб-
роҳим ибн Маъқал ан-Насафийнинг суҳбатдошларидан.
Аш-Шоҳиний الشّاهيني
Шоҳин – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад аш-Шоҳиний ас-Самар-
қандий асли форс бўлиб, Самарқандда туғилиб, шу
ерда ўсганлар. Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад
ал-Идрисий, Абу Али Исмоил ибн Муҳаммад ал-Кушо-
нийдан таълим олганлар. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн
Муҳаммад ан-Нахшабий ва Самарқанднинг бир гуруҳ
уламолари бу кишидан таълим олганлар. Кўп хайрли
ишлар қилардилар. Фақиҳларга кўп хайру эҳсон берар-
дилар. Ҳижрий 454 (милодий 1063) йил зулқаъда ойи-
нинг ўнинчисида вафот этганлар.
Аш-Шоҳавайҳ الشاهويه
Шоҳавайҳ – боболарининг исмига берилган нисбат.
Муҳаммад ибн Иброҳим аш-Шоҳавайҳ ас-Самар-
қандий машҳур муҳаддис Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон
ад-Доримий ас-Самарқандий ва Аҳмад ибн Мансур
ар-Рамодийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса
Абу Амр ал-Усфурий ас-Самарқандий ва Аҳмад ибн
Солиҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳиж-
рий 297 (милодий 910) йилда вафот этганлар.
Аш-Шиблий الشّبلي
Шиблия – Усрушана қишлоқларидан.
Сўфий, шайх Абу Бакр Дулаф ибн Жаҳдар аш-Шиб-
лий шу қишлоқдан.
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шовзон аш-Шиблий
Усрушана аҳлидан. У ерда бир қишлоқ бор, номи –
Шиблий. У кишининг тоғалари амир ал-умаро (амир-
ларнинг амири) бўлганлар. Искандарияда аш-Шиблий
тасаввуфда машойихларнинг билимдони эдилар. Ҳиж-
рий 334 (милодий 946) йили Бағдодда вафот этганлар.
Қабрлари машҳур бўлиб, зиёрат қилинади. Қабрларини
бир неча марта зиёрат қилганман.
Аш-Шикистоний الشّكستاني
Шикистон – Иштихон қишлоқларидан.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ аш-Шикистоний
ал-Ҳофиз юз минг ҳадисни ёддан билар эдилар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
 

Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:33
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram