НАСАБНОМА
17 март 2020 й.
965 марта ўқилди.

 

                          НАСАБНОМА

                                4-қисм

Ал-Бобий البابي
Боба – Бухоро қишлоқларидан.
Юсуф ибн Абу Солиҳ ал-Бобий шу қишлоқдан. «Мен
билан бирга ҳадисдан дарс олганлар» (Абу Комил ал-Ба-
сирий). Бу киши ҳақларида Ибн Мокуло «Китоб ул-ик-
мол» («Мукаммал китоб») асарларида зикр қилганлар.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-
Бобий ҳам шу қишлоқдан. Бу киши Наср ибн Ҳусайн
ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзла-
1 Бухоро туманидаги Подшоҳи қишлоғи.
ридан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём
ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Уч марта ҳажда
бўлганлар. Ҳижрий 548 (милодий 1154) йилнинг рама-
зон ойида вафот этганлар.
Ал-Боданий البادني
Бодан1 («Тодан» деб ҳам айтилади) – Бухоро қиш-
лоқларидан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Боданий ал-
Бухорий Бодан қишлоғидандир. У киши Ироққа сафар
қилиб, у ернинг пешқадам муҳаддис олимлари – Язид
ибн Ҳорун ва Абу Наим Фазл ибн Диккиндан ҳадис
илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 267 (милодий 881)
йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Ал-Бордизий البارديزي
Бордиза – Бухоронинг обод қишлоқларидан.
Абу Али Ҳасан ибн Заҳҳок ал-Бордизий ал-Бухорий
бу нисбат билан машҳурдирлар. Али ибн Назр ат-Таво-
висийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Му-
ҳаммад ибн Юсуф ва Абу Бакр Саҳл ибн Усмон ас-Су-
ламий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий
939) йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.
Абу Исҳоқ Яъқуб ибн Исроил ал-Бордизий ҳам Бор-
диза қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросонга бор-
ганлар. Али ибн Хушрум ва Абу Довуд Сулаймон ибн
Муаббид ас-Санжийдан таълим олганлар. Ўзларидан
эса Абу Бакр Аҳмад ибн Муаббид аз-Зоҳид ал-Бухорий
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 309 (милодий 922)
йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.
1 Ҳозирги Ғиждувон туманидаги Армичан ҚФЙга қарашли Тодонтепа
қишлоғи.
Абдулкарим ас-Cамъоний
Ал-Бонабий البانبي
Бонаб1 (Понаб) – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Таййиб Жулвон ибн Самура ал-Бонабий нисба-
ти билан машҳур бўлган бу зот зоҳид, обид ва тақводор
олимлардан эдилар. Абу Муқотил Исом ан-Наҳвий, Аб-
дуллоҳ ибн Язид ал-Муқрий, Саъид ибн Мансур, Хоқон
ас-Суламий ва Аҳмад ибн Ҳафсдан ҳaдис ривоят қил-
ганлар. Бу киши қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
«Анзиъу ат-тусуса ва холифу ал-мажуса»2, яъни «Ма-
жусийларга хилоф ўлароқ идишни тортиб олиб бўлса
ҳам қўлларингизни ювинглар».
Бир куни масжидда азон айтаётганларида бир одам
мактуб олиб келади. Қарасалар, мактуб амирдан. Дарҳол
ўша кишининг қўлига мактубни қайтариб: «Мен қачон-
дан бери амирнинг одами бўлибман? Менинг улар билан
ишим йўқ», – деб жавоб берибдилар. Бу хабар етганида,
амир: «Худога шукур, халқим орасида менинг мактубим-
ни ўқимайдиган инсон ҳам бор экан-да», – деган экан3.
Абу Толиб Абдуллоҳ ибн Вакиъ ал-Бонабий ҳам шу
қишлоқдан. Абу Бакр Аҳмад ибн Саҳл ал-Бонабий, Абу
Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Бонабий ҳам шу
қишлоқнинг муҳаддис олимларидан. Булар Имом ал-
Бухорийнинг шайхларидан таълим олган зотлардир.
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бонабий ва
Абу Юсуф Яъқуб ибн Юсуф ал-Бонабий ҳам шу қиш-
лоқ аҳлидан. Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ал-Бонабий
шу қишлоқдан бўлиб, Али ибн Хушрумдан ҳадис илми-
дан таълим олганлар. Ҳижрий 296 (милодий 910) йилда
вафот этганлар.
1 Ҳозирги Вобкент туманидаги Паноб ҚФЙга қарашли Панобтепа
қишлоғи.
قال رَسول الله صلى الله عليه وسلم: انزِعُوا الطُّسُوسَ، وخالِفُوا المَجُوسَ 
 Ўша даврларда зоҳидлар давлат ишига аралашмасдилар.
Абу Али Ҳусайн ибн Ҳамдон ал-Бонабий ҳам шу
қишлоқ олимларидан бўлиб, ҳижрий 347 (милодий 959)
йилда вафот этганлар.
Абу Саъид Саъид ибн Исмат ал-Бонабий [бу зот Жул-
вон ал-Бонабийнинг биродари (акаси ёки укаси) бўлади-
лар] Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Исмоил ибн Бишр
ва Аҳмад ибн Жарир ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилган-
лар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-
Муқрий ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326
(милодий 939) йилнинг ‰КF_ЁKђ_Шшаввол ойида вафот этганлар.
Давоми бор...


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram