НАСАБНОМА
25 март 2020 й.
17 марта ўқилди.

 

                      НАСАБНОМА
                           5-қисм


Ал-Бухорий البخاري
Бухоро – Мовароуннаҳрнинг маълум ва машҳур ша-
ҳарларидан. Бу ердан жуда кўп мумтоз, таъриф ва тав-
сифи тилни ожиз қолдирадиган олим, фозил, муфассир,
муҳаддис ва фақиҳлар етишиб чиққанлар.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-
Ҳофиз ал-Бухорий Бухородан бўлиб, Бухоро тарихи
тўғрисида «Тарихи Бухоро» номи билан машҳур бир
китоб битганлар. Бирор киши бундай қимматли тари-
хий китоб ёзган эмас.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим
ибн Муғира ал-Жуъфий ал-Бухорий ҳам бухоролик бў-
либ, номлари бутун Шарқу Ғарбда маълум ва машҳур-
дир. «Ал-Жомеъъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») кито-
бини таълиф қилганлар.
Фақиҳ Абул Фазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн
Ҳамдун ал-Бухорий Нишопур аҳлидан бўлиб, Бухорода
яшаган олимлардан. Амир Абул Валиднинг аъёнлари-
дан эдилар. Абул Валид бу киши учун илм суҳбати ва
мунозаралар ташкил қилардилар. Мабодо Амир Абул
Абдулкарим ас-Cамъоний
Валидга бирор қийин масалани ечишга тўғри келиб
қолса, дарҳол Абул Фазлга мурожаат этарди. Абул Фазл
вафотларидан олдин рутубат касалига чалиниб, кўзлари
ожиз ва эшитмайдиган бўлдилар. Уч йилча шу аҳволда
яшаб, ҳижрий 381 (милодий 992) йилнинг жумодул ав-
вал ойида вафот этганлар.
Оталари Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Муъ-
дил ал-Бухорий Нишопурнинг адолатли қозиси ва раи-
си эдилар. Кўп улуғ олимлар у зотдан таълим олганлар.
Ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг рамазон ойида, 72
ёшда вафот этганлар.
Ал-Бадокарий البداكري
Бадокар – Бухоро қишлоқларидан.
Абу Жаъфар Ризвон ибн Солим ал-Бадокарий ал-
Бухорий шу қишлоқдан бўлиб, Абу Ҳафс ал-Кабир ва
Мусаййиб ибн Исҳоқдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўз-
ларидан эса Маккий ибн Халаф ибн Усмон ал-Бухорий
ва Абу Бакр Аҳмад ибн Абдулвоҳид ал-Бухорий ҳадис
ривоят қилганлар.
Ал-Будайлий البديلي
Будайл – боболарининг исмига берилган нисбат.
Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Будайл ал-
Будайлий – бухоролик фиқҳшунос ва ўз асрининг ҳа-
нафий мазҳабидаги пешқадам шайхи. Бу киши ёддан
кўп ҳадис билар эдилар. Бухорода Абу Абдураҳмон ибн
Абу Лайс, Марвда Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ас-Саъдий ва
Райда Аҳмад ибн Жаъфар ибн Насрдан ҳадис илмидан
таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ҳо-
физ ал-Ҳоким таълим олганлар. Ҳижрий 343 (милодий
955) йилда вафот этганлар.
Ал-Бадихуний البديخوني
Бадихун – Бухородан тўрт фарсах узоқликдаги қиш-
лоқ. Муғкон қишлоғи яқинида жойлашган. Қадимда бу
қишлоқ муҳаддислар билан танилган. Ҳозир ҳанафий
мазҳаби олимлари билан машҳурдир. Мен Сурморо
қишлоғидан – Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий зиёратла-
ридан қайтаётганимда бу қишлоқда бўлганман.
Абу Иброҳим Исмоил ибн Аҳмад ал-Бадихуний бу
нисбат билан машҳурлар. Бу киши Қуръони Каримни
ёддан билувчи ҳофиз эдилар. Исмоил ибн Аҳмад ибн
Ҳожиб ал-Кушоний ва Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-
Сулаймоний ал-Пайкандийнинг шогирдларидан. Бу-
хорода у кишидан Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Му-
ҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар. Мен
у зотдан ва оталаридан таълим олдим.
Ал-Барокадий البراكدي
Барокад («Барокадон» деб ҳам айтилади) – Бухоро
қишлоқларидан.
Абул Аббос Фазл ибн Муҳаммад ал-Барокадий ал-
Бухорий шу қишлоқдан. Буҳайр ибн Назр, Муҳаммад
ибн Саҳл ас-Самарқандий ва Али ибн Исҳоқ ал-Ҳан-
залийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул
Ҳусайн Мансур ибн Солиҳ ибн Ҳошид ад-Деҳқон ҳа-
дис ривоят қилганлар.
Ал-Барроний البرّاني
Баррон (Фаррон) – Бухородан беш фарсах узоқлик-
даги қишлоқ. Бир кеча шу қишлоқда тунаганман.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил ал-Барроний шу
қишлоқдан бўлиб, ишончли фақиҳлардан эдилар. Бу
киши Абул Фазл ал-Коғазий ва Абул Бадр Соиб ибн
Абдулкарим ас-Cамъоний
Абураҳмон ал-Хайзаронийдан дарс олганлар. Абу Бакр
ал-Барроний фақиҳ, ишончли олимлардан бўлиб, бу
киши ҳақларида Абу Комил ал-Басирий «Музоҳот» ки-
тобларида маълумот бериб ўтганлар.
Ўғиллари Абул Маолий Саҳл ибн Маҳмуд ал-Хатиб
илмларига амал қилувчи олимлардан эдилар. Маккаи
Мукаррамада бир неча муддат яшаганлар. Кўплар бу
зотнинг илмларидан баҳраманд бўлган. Кўп ибодат қи-
лувчи, тиришқоқ, фозил имом, воиз эдилар. Ҳижрий
524 (милодий 1131) йилнинг жумодул аввал ойида Бу-
хорода вафот этганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Саҳл ал-Барроний ал-Ха-
тиб (Саҳл ал-Барронийнинг ўғиллари) оталаридан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Мен у кишидан Баррон қишлоғи
ҳақида шу қишлоқда маълумот олдим.
Абу Бакр Муҳаммад ал-Барроний ҳам шу қишлоқ-
дан бўлиб, «ан-Нажиб» (Покиза) номи билан танилган
эдилар. Фақиҳ, фозил, солиҳ олимлардан эдилар. Панж
деҳ қишлоғида шу кишидан таълим олганман.
Укалари Абу Муҳаммад Абдулҳалим ал-Адиб ал-
Барроний қори эдилар. Бухорода у кишидан таълим ол-
ганман. Муҳаммад ва Абдулҳалим ал-Барроний – Му-
ҳаммад ибн Абу Бакр ал-Барронийнинг ўғиллари.
Адиб Абу Наср Муҳаммад ибн Абу Усома ал-Барро-
ний ҳам Баррон қишлоғидан. Абу Зарр ал-Бағдодий ва
Абул Ҳасан Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳурий (ал-Ҳуро-
ний)дан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад
Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram