НАСАБНОМА 21-қисм
19 май 2020 й.
249 марта ўқилди.

 

                              НАСАБНОМА

                                  21-қисм

САМАРҚАНДЛИК ОЛИМЛАР
Ал-Абғарий الأبغري
Абғар – Самарқанд ноҳияларидан.
Абу Язид Холид ибн Карда ал-Абғарий ас-Самар-
қандий шу ноҳиянинг Тахсиж қишлоғидан.
Ал-Арбинжаний الأربينجني
Арбинжан («Рабинжан») – Самарқанднинг Суғд ша-
ҳарларидан. Бухородан Самарқандга кетаётганимда бир
кеча шу ерда бўлдим ва олимларидан ҳадисдан дарс олдим.
Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Арбинжаний
шу ердан бўлиб, оталаридан ҳадис ривоят қилганлар.
У кишидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад, Абул
Аббос Идрис ал-Арбинжаний ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 369 (милодий 980) йил рабиъул охир ойининг
охирида вафот этганлар.
Абу Муслим Омир ибн Муқотил ал-Ҳамадоний ал-
Арбинжаний ҳам шу қишлоқдан. Абу Салама Яҳё ибн
ал-Муғира, Ҳошим ибн Қосим ал-Ҳарроний, Ҳорун ибн
Мусо ал-Фаравий ва Салама ибн Шубайбдан ҳадис ривоят
қилганлар. У зотдан Муҳаммад ибн Аҳмад аз-Заҳабий,
Абдураҳмон ибн Фатҳ, Муҳаммад ибн Закариё ан-Наса-
фий ҳадис ривоят қилганлар. Омир ал-Арбинжаний фо-
зил, тўғри ривоят қилувчи, кўп ҳадис ёд олган киши бўл-
ганлар. Ҳижрий 293 (милодий 907) йилда вафот этганлар.
Ал-Урухсий الأرخسي
Урухс – Самарқанд қишлоқларининг Шовзар ноҳия-
си. Самарқанддан тўрт фарсах узоқликда тоққа яқин. Шу
қишлоқдан чиққан уламоларга «ал-Урухсий» деб нисбат
берилади.
Аббос ибн Абдуллоҳ ал-Урухсий шу қишлоқдан.
Бишр ибн Убайд ад-Дорасий ва Муҳаммад ибн Убайд-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Иброҳим
ибн Ҳамдавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Арғиёний الأرغياني
Арғиён – Нишопурдаги бир неча қишлоқни ўз ичига
олган катта ноҳия.
Абу Амр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Муаззин ал-Ар-
ғиёний пешқадам муҳаддис олимлардан бўлиб, Самар-
қандда яшаганлар. Саҳиҳ ҳадислар ровийси, ишонч-
ли ва фозил муҳаддис. Самарқандда Абул Аббос Му-
ҳаммад ибн Исҳоқ ас-Саррож ва Али ибн Фазл ал-Бал-
хийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса
Абу Саъд ал-Идрисий ҳадис ривоят қилганлар. У киши
айтадилар: «Ҳижрий 369 (милодий 980) йилнинг зул-
қаъда ойида Самарқандда вафот этганлар».
Ал-Изажий الإزجي
Изаж номли икки жой бор: бири – Кур ул-Аҳвоздаги
шаҳар (Эрон); иккинчиси – Самарқанднинг Шовзар но-
ҳиясидаги тоққа яқин Изаж қишлоғи.
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Изажий Са-
марқанднинг Изаж қишлоғидан бўлиб, ҳикмат илми
соҳиби Абул Қосим ал-Ҳакимнинг суҳбатдош дўсти
эдилар. У кишининг кўпгина ҳикматли сўзларидан баҳ-
раманд бўлганлар. Абу Саъд ал-Идрисий бу кишидан
ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 387 (милодий 998)
йилда вафот этганлар.
Ал-Исбискатий الإسبسكتي
Исбискат – Самарқанддан икки фарсах узоқликдаги
қишлоқ.
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳомид ал-Исбискатий шу
қишлоқдан. Фатҳ ибн Муҳаммад ал-Жавҳарийдан ҳа-
дис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн
Иброҳим ат-Тузий ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Истоний الإستاني
Исто – Самарқанддан уч фарсах узоқликдаги қиш-
лоқ. Нисбат берилганда нун (ҳарф) орттирилади.
Абу Шуайб Солиҳ ибн Умар ал-Истоний шу қиш-
лоқдан. Исо ибн Умар ал-Истонийнинг укалари. Исҳоқ
ибн Иброҳим ад-Дабарий, Абу Яҳё Закариё ибн Яҳё ан-
Ноқид, Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазийдан ҳадис ри-
воят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Ҳасан Муҳаммад
ибн Ҳусайн ал-Журжоний ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Усрушаний الأسروشني
Усрушана – Самарқанд ортидаги Сайҳун1 яқинида
жойлашган катта шаҳар. Бу шаҳардан кўп уламо ети-
шиб чиққан.
Абу Талҳа Абдулҳаким ибн Наср ал-Усрушаний Ус-
рушана аҳлидан. Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий, Ҳи-
лол ибн Ало ар-Рақий, Муҳаммад ибн Маслама ал-Во-
ситий, Қосим ибн Ибод ат-Термизий, Убайдуллоҳ ибн
Ғоз ал-Асқалоний, Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бар-
қий ва Абу Зуръа Абдураҳмон ибн Амр ад-Димашқий-
дан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ
ибн Масъуд ибн Комил ас-Самарқандий, Абдуллоҳ ибн
Зоҳир ал-Муғконий ва Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад
ат-Тамимий ал-Бағдодий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Саъид Юнус ибн Фазл ал-Фақиҳ ал-Усрушаний
фозил, фақиҳ, мумтоз олим эдилар. Самарқандга келиб,
1 Сирдарё
Абдуллоҳ ибн Айюб ал-Маҳзумийдан ҳадис илмидан таъ-
лим олганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Абу Наср Муҳаммад
ибн Убайдуллоҳ ас-Самарқандий ҳадис ривоят қилганлар.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр ал-Усрушаний Бу-
хорода қози эдилар ва мумтоз олим ҳам эдилар. Ама-
килари Луқмон ибн аш-Шуабий ал-Усрушаний, Саҳл
ибн Ҳорун ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-
Бухорий, Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзий ва
Муҳаммад ибн Музаффар ал-Бағдодийдан ҳадис ривоят
қилганлар. Ўзларидан эса Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъ-
фар ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Кейин-
чалик Самарқандда қози бўлганлар ва қозилик даврла-
рида ҳижрий 404 (милодий 1014) йилнинг сафар ойида
Самарқандда вафот этганлар.
Ал-Исфаранжий الإسفرنجي
Исфаранж – Самарқанд ноҳиясидаги Суғд қишлоқ-
ларидан.
Абу Зайд Муҳаммад ибн Исмоил ал-Исфаранжий
шу қишлоқдан. У киши ёш фақиҳ, фозил, чиройли сўз-
ловчи, зеҳнлари ўткир олим ва шоир эдилар. Ҳижрий 550
(милодий 1156) йили ўз қишлоқларида вафот этганлар.
Ал-Искораний الإسكارني
Искоран – Самарқанднинг Суғд қишлоқларидан.
Дабусиядан бир-икки фарсах узоқликдаги Кушония
қишлоғи.
Бакр ибн Ҳанзала ал-Искораний ас-Суғдий шу қиш-
лоқдан. Шуайб ибн Лайс ал-Коғазий, Абд ибн Саҳл аз-Зо-
ҳид ас-Самарқандий, Яҳё ибн Бадр ал-Қураший, Абу Ҳафс
Амр ибн Аслам ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ҳижрий 370 (милодий 981) йилдан кейин вафот этганлар.
Ал-Усмандий الأسمندي
Усманд – Самарқанд қишлоқларидан.
Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулҳамид ал-Усман-
дий шу қишлоқдан. Бу киши фақиҳ, муҳаддис, фозил
ва олим эдилар. Абул Ҳасан Али ибн Умар ал-Харрот-
дан таълим олганлар. Муҳаммад ал-Усмандийни Са-
марқандда бир неча марта учратдим ва менга у киши:
«Дарс олиш учун Марвга бориб, Қози ал-Арсобандий-
ни тополмаганимдан кейин отангиз Муҳаммад ибн
Мансур ас-Самъоний раҳимаҳуллоҳдан «Байъ ул-лаҳ-
ми биш-шот» (Қўй гўштини сотиш) масаласини сўра-
дим. Сўнгра Марвдан жўнаб кетдим», – дедилар. Ўғлим
Абул Музаффар ас-Самъоний у кишидан таълим олган.
Ал-Исмитаний الإسميتني
Исмитан – Кушония қишлоқларидан.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Назр ал-Исмитаний бу
нисбат билан машҳур бўлиб, Исо ибн Аҳмад ал-Асқа-
лоний ал-Балхий ва Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Тер-
мизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 320 (мило-
дий 933) йилдан олдин вафот этганлар.
Ал-Уштобдизий الأشتابديزي
Уштобдиза – Дастон маҳалласи билан ёпишган Са-
марқанд кўчасидаги катта маҳалла.
Абу Муҳаммад Сайҳон ибн Ҳусайн ас-Самарқандий
ал-Уштобдизий шу маҳалладан бўлиб, адиб эдилар.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Исо ал-Варроқдан ҳадис
ривоят қилганлар.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ад-Доримий ас-
Самарқандий ал-Уштобдизий ҳам шу маҳалладан.
Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ал-Омулий ва Ҳотам ибн Ман-
сур аш-Шошийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан
эса Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ал-Коғазий ҳадис ри-
воят қилганлар.
Абул Фазл Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Каробисий ал-
Уштобдизий Самарқанд аҳлидан. Фозил, ишончли му-
ҳаддис ва кўп ҳадислар ровийси. Абу Муҳаммад Абдул-
лоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримий, Абу Ҳафс Умар ибн
Ҳузайфа ал-Каробисий ал-Боҳилий, Шуайб ибн Лайс
ал-Коғазий, Яъқуб ибн Юсуф ал-Луълуий, Али ибн До-
вуд ал-Қантарийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий
322 (милодий 935) йилда вафот этганлар.
Ал-Иштиханий الإشتيخني
Иштихон – Самарқанддан етти фарсах узоқликдаги
Суғд қишлоқларидан.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Мат ал-Ишти-
ханий бу нисбат билан машҳурдирлар. Фақиҳ ва муҳад-
дис эдилар. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ус-са-
ҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларини Абу Абдуллоҳ
Муҳамад ибн Юсуф ал-Фарабрийдан ривоят қилганлар.
Ўзларидан эса ушбу китобни Абу Наср ад-Довудий ри-
воят қилганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йилнинг ра-
жаб ойида вафот этганлар. Абу Комил ал-Басирий фақиҳ
Абу Наср ад-Довудийдан эшитганлар: «Шайх Абу Бакр
ал-Иштиханийнинг ҳузурларига ҳадисдан таълим олиш
учун борган эдим. У киши мендан: «Имом ал-Бухорий-
нинг «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ»ларини таълим олганмисан?»
– деб сўрадилар. «Ҳа», – деб жавоб бердим. «Кимдан?»
– деб сўрадилар. «Исмоил ал-Ҳожибийдан», – дедим.
Айтдилар: «Энди у китобни мендан сабоқ ол, чунки мен
Имом ал-Фарабрийдан ушбу китобни таълим олганимда
Абдулкарим ас-Cамъоний
катта ёшли фақиҳ эдим. Исмоил ал-Ҳожибий эса ҳали ёш
бола эди. У олган билим билан менинг олган билимим
тенгми?!» Ўшандан кейин мен бу кишидан Имом ал-Бу-
хорийнинг «ал-Жомеъ ус-саҳиҳ»ларидан таълим олишни
бошладим». Абу Саъд ал-Идрисий «Тарихи Самарқанд»
китобларида айтадилар: «Абу Бакр ал-Иштиханий шайх,
фозил, зоҳид, фақиҳ эдилар. Иштиқхонда у кишидан
бир неча марта ҳадислар ёзиб олганмиз. Муҳаммад ибн
Юсуф ал-Фарабрий ва Ҳасан ибн Соҳиб аш-Шошийдан
ҳадис ривоят қилганлар». Ҳижрий 388 (милодий 999)
йилнинг ражаб ойида Иштихонда вафот этганлар.
Абу Лайс Наср ибн Фатҳ ал-Иштиханий ҳам шу
қишлоқдан бўлиб, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Тер-
мизийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Ал-Изухий الإيذوخي
Изух («Изаж» деб ҳам айтилади) – Самарқанддан
уч фарсах узоқликдаги Шовзар (Совдор) тоғи яқини-
даги қишлоқ.
Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Изухий аш-
Шовзарий шу қишлоқдан. Абу Яъқуб Юсуф ибн Али
ас-Самарқандий ва Самарқанд қозиси Аҳмад ибн Му-
ҳаммад ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Давоми бор... 


ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Абдулғафур Раззоқ Бухорийнинг насабнома китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram