Қўрқмайсанми қодир Худодан
14 сентябр 2018 й.
1799 марта ўқилди.

 Қўрқмайсанми қодир Худодан?

 
ИШИД деган «давлат»ни туздинг,
Бегуноҳлар бошини уздинг,
Ҳамжиҳатлик риштасин буздинг,
Қўрқмайсанми оғир жазодан,
Қўрқмайсанми қодир Худодан?
 
Аждодлардан қолган кошона,
Бир кечада бўлди вайрона,
Мусулмонлар қолди ҳайрона,
Қўрқмайсанми оғир жазодан,
Қўрқмайсанми қодир Худодан?
 
Етимларнинг сарғайди юзи,
Беваларнинг ўйилди кўзи,
Тарк этилди олимлар сўзи,
Қўрқмайсанми оғир жазодан,
Қўрқмайсанми қодир Худодан?
 
Ҳаётимиз вақти тўлганда,
Битта қолмай ҳамма ўлганда,
Маҳшар куни сўроқ бўлганда,
Қўрқмайсанми оғир жазодан,
Қўрқмайсанми қодир Худодан?
 
Бандачилик зиммангни оқла,
Бекаму кўст бурчингни ёқла,
Шу сўзимни ёдингда сақла:
Қўрқмайсанми оғир жазодан,
Қўрқмайсанми қодир Худодан?
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram