Бухоро шаҳар “Ҳожи Мирали” жомеъ масжиди тарихи
04 декабр 2020 й.
1128 марта ўқилди.
 
Бухоро шаҳар “Ҳожи Мирали” жомеъ масжиди тарихи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Бухоро шаҳар Хавзи Нав маҳалласида «Ҳожи Мирали» жомеъ масжиди жойлашган бўлиб, мазкур масжид жафари мазхабида ўз ибодатларини олиб боряпти. 
Масжидни "Ҳожи Мирали" деб номланишига сабаб Ҳожи Миралининг ўзлари асли Самарқандлик бўлиб, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасига таҳсил олади. Кейинчалик мазкур номи зикр этилаётган масжидда имомлик қила бошлайдилар. Масжид айнан шу шахснинг номига атаб қўйилган. Бу масжидни қуриш учун ер майдони 1989 - йил олинган ва шу йили ҳомийлар томонидан қуриб битказилган. 1998-йил 6 августда масжид адлия рўйхатидан ўтказилади. 
Масжид мустақиллик йилларида янада замонавий ҳолатга келтирилиши учун кўпгина хайрли ишлар қилинди. Булардан, 2014-йилда масжиднинг кираверишида миллий меъморий услубдаги янги дарвозахонанинг икки томонида иккита ҳужра қурилди. Шу йилларда масжид ҳудудида янги аёллар ва эркаклар таҳоратхонаси ва қоровулхона ҳам барпо этилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди. 2018-йилнинг охирларида масжиддаги таҳоратхона қайта таъмирланиб, таҳорат қилувчиларга қулайликлар яратилди ва масжиднинг ички қисмига замонавий гиламлар тўшалди. 
Масжид сиғими 565 намозхонга мўлжалланган. Ҳозирги кунда масжид биноси барча қулайликларга эга бўлиб, намозхонлар ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар.

Бухоро шаҳар “Ҳожи Мирали” жомеъ масжид

имом-хатиби Хабибов Иброҳим 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram