“Абдуллоҳ ибн Муборак” жомеъ масжиди тарихи
06 апрел 2020 й.
984 марта ўқилди.
 
“Абдуллоҳ ибн Муборак” жомеъ масжиди тарихи
 
“Абдуллоҳ ибн Муборак” жомеъ масжиди Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани “Тинчлик” МФЙ Бекзод кўчасида жойлашган. Ушбу масжидга Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан, Абу Ҳанифанинг шогирди, Имом Бухорийнинг устози, буюк аллома, атоқли муҳаддис ва фақиҳ олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг номлари берилган.
Ушбу масжид тўлиқ халқ ҳашари ва ҳомийлик кўмаги асосида барпо этилган. Масжиднинг қурилиши 2019-йилнинг январ ойида бошланиб, декабр ойида тугатилган. Ушбу муборак масжид биносининг барпо этилишидаги ўзгачалик шундаки, бунда пойдеворнинг илк ғиштини Муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов қўйганликларидадир. 
Масжид 2020-йил 4-январ куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан, № 118 - рақам билан диний ташкилот устави рўйхатидан ўтказилган ва ўз фаолиятини бошлаган.
Масжид биноси бир қаватли бўлиб, пишиқ ғиштдан қурилган. Масжиднинг ички қисмида 450 га яқин, ташқи айвон билан бирга 750 дан ортиқ намозхон ўз ибодатларини адо этишликлари учун  имкониятлар мавжуд. Масжиднинг ички қисми замонавий иситиш тизими билан таъминланган бўлиб ҳамда унинг таҳоратхонаси қишки ва ёзги мавсумга мосланган шароитларга эга ҳолатда.
 
Қоровулбозор тумани “Абдуллоҳ ибн Муборак”
жомеъ масжид имом-хатиби Иллиев Олим
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram