"Имом Аъзам" жомеъ масжид тарихи
21 май 2020 й.
989 марта ўқилди.
 
"Имом Аъзам" жомеъ масжид тарихи

Бухоро туман "Имом Аъзам" жомеъ масжиди 1989-1992-йиллар мобайнида қурилган. Қурулиш асосан ҳашар йўли билан барпо қилинган бўлиб масжид қурулишида ҳисса қўшган инсонлар жуда кўп. Жумладан, Эргашев Сади бобо, Ахмедов Нўмон бобо, Ахмедов Мухаммад Саид бобо, Мирзоев Аллаберди бобо, Эргашев Нормурод ака ўз ҳиссаларини қўшиб, масжид қурулишида бош-кош бўлганлар.
Масжидимиз "Имом Аъзам" деб номланишига сабаб, мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит ҳазратларининг номларини абадийлаштириш, ҳамда ул зот бизларга қолдирган илмларини ўрганиш, ўз мазҳабимизга содиқ қолиш мақсадида қўйилган.
Масжидимиз "ромб" шаклида қурулган бўлиб, 9 м.кв ҳажмдадир. Масжидда 80 нафардан зиёд киши намоз ўқиши мумкин.
Масжидимиз таҳоратхонаси яқинда таъмирдан чиқган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 10 дан зиёд кишига хизмат кўрсата олади. Таҳоратхона  иссик-совуқ сув тизими билан тўла таъминланган. Ҳозирда масжидда барча намозхонлар ўз ибодатларини адо этиб келмоқдалар. 

Бухоро тумани "Имом Аъзам" жомеъ масжид
имом–хатиби Ахмедов Абдуллоҳ
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram