Шофиркон туман “Саид Ато” зиёратгоҳи ва жомеъ масжиди тарихи
17 март 2020 й.
1208 марта ўқилди.

 

Шофиркон туман “Саид Ато” зиёратгоҳи

ва жомеъ масжиди тарихи

Шофиркон туман Жўйрабод МФЙ.да жойлашган Саид Ато зиёратгоҳи тарихи. Саид Атонинг асл исмлари Ҳазрат Саид Аҳмад ибн Яхё XIII - XIV асрларда яшаб ўтган Яссавия тариқатининг давомчиларидан. Бу табаррук зот Ҳазрати Занги Атонинг иккинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрати Занги Ато Ҳаким Атодан, бу зоти шариф эса Ҳазрати Аҳмад Яссавийдан сабоқ олганлар. Ҳазрати Узун Ҳасан Ато, Бадр Ато, Садр Ато, Саид Атолар Бухоро мадрасаларида ўқиб диний, дунёвий билимларини оладилар. Ногох уларнинг қалбида тасаввуф илимларини ўрганишга иштиёқ пайдо бўлади. Ўзларига муносиб пиру комил истаб юртма - юрт кезиб Тукистон томон йўл оладилар. Ўз замонасининг уламоси, муаллими бўлмиш, Ҳазрати Занги  Атога шогирд тушадилар. Саид Ато Занги Атонинг хизматларида бўлиб, илм калитларини эгаллайдилар ва у зотнинг  файз-у баракотли дуоларини олиб ишончли шогирдларидан бирига айланади."Рашаҳотул айнул ҳаёт" асарида келишича, 1258-йилда Занги Ато вафот этиб ул зотдан тўртта буюк халифалар қолиб улар: Узун Ҳасан Ато, Саид Ато, Садир Ато, Бадир Ато эдилар. Носириддин Ҳусайн Бухорийнинг "Тухфат-уз зоирин" асарида келтиришича, Саид Атонинг тўрт юзта муридлари бўлиб, барчалари Бухородаги  Варзонзе хонақохи шайхлиги маснадида қўним топиб, йигирма йил давомида мингдан ортиқ шогирдларни чиқариб, уларнинг аксари валийликни олий даражасига етган. Саид Атонинг Энг етук шогирдлари ҳазрат Исмоил Атодир. "Мақомоти Мир Кулол"да қуйдаги нақил келтирилган: Ўз замонасининг улуғларидан бўлган Саид Ато билан Ҳазрати Мир Кулолнинг оталари дўст эдилар.
Ривоятларда келтирилишича, Ҳазрати Саид Ато кўчадан ўтиб кетаётганларида ўйнаб турган болаларнинг орасидан бир болакай югуриб келиб, одоб билан салом беради. Бу болакай Амири Кулол эдилар. Саид Ато Амири Кулолни қўлларидан олиб, уйга киритадилар ва ҳаққига дуо қиладилар. Сўнг бошларидаги саллани тенг иккига бўлиб, бирини ўзларини бошларига, иккинчи бўлагини Ҳазрати Саид Амир Кулолнинг бошларига ўрайдилар ва болани чикариб юборадилар. "Ҳазрати Саид Ато қадамжолари жуда кўб вилоятларда бор. Шулардан Хоразм ва Бухородаги Саид Ато зиёратгоҳлари машҳурдир. Бухоро Вилоят Шофиркон туман Жўйрабод қишлоғида Ҳазрати Саид Ато номли жомеъ масжид ҳамда зиёратгоҳ мавжуд. 1930-йилга қадар Саид Ато мақбаралари, катта зиёратгох, ҳовуз, жомеь масжид ва хонақоҳи ҳамда таълим берадиган қирқга яқин хужраси мавжуд бўлган. Собиқ иттифок даврида Саид Ато мақбаралари ва барча тарихий обидалар бузиб ташланган. Мустақиллигимиз йилларида маҳаллий аҳоли ва саҳоватли инсонларнинг саъйи ҳаракати билан, янги жомеъ масжид ва мақбара қурилиб, атрофи мевали ва манзарали кўчатлар билан обод қилинди.
Мақолада “Тасаввуф алломалари” (К.Каттаев), “Бухоронинг табаррук  зиёратгохлари” (С .Салим Бухорий) адабиётлардан фойдалантлди 

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжид имом-хатиби Л.Исоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram