САМОНЧУҚ ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ ТАРИХИ
19 август 2020 й.
94 марта ўқилди.

САМОНЧУҚ ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ ТАРИХИ

Самончуқ қишлоғи фаолларидан бўлган Нарзиев Саид деган кишининг ташаббуслари билан 1990-йил 26-июлдан масжид қурилиши бошланган. Масжиднинг намоз ўқиладиган асосий биноси, шу қишлоқдаги маҳаллий аҳоли кўмагида, яъни, шу аҳоли ҳисобидан қурилган. Қурилишда бошчилик қилган киши, Ражабов Қодир. Масжид қурилишида жонбозлик кўрсатган катта усталар булар, Шодиев Бахшилло, Бекназаров Тўхтамурод, Ражабов Болта, Бешимов Мурод, Бешимов Тўра ва Наврўзов Темир. Шу усталар масжид қурилишида масъулиятни кўпроқ ўзларига олганлар. Қурилиш пайтида устозларимиздан бўлган Абдулғофур Раззоқ домла баъзида келиб, ўз маслаҳатлари билан қурилишга катта кўмак берганлар.1991-йил март ойида масжид қурилиб битказилган, ва шу йили 21-мартда очилиш маросими бўлиб, фойдаланишга топширилган. Очилиш маросимида ҳам устозлардан Абдуғофур Раззоқ домла ва Бобохон домлалар қатнашиб, қишлоқ аҳлини табриклаб, хайрли дуолар қилишган. Масжид 150-160 та намозхонга мўлжалланган бўлиб, айвони ҳам мавжуд. Масжид атрофи девор билан ўралган ва дарвоза ўрнатилган. Дарвозадан кираверишда ўнг томонда таҳоратхона ҳам мавжуд бўлиб, замонавий сув иситгич ўрнатилган ва иссиқ сув билан таъминланган. Масжид 1994-йил 16-сентябрда диний идора рўйхатига киритилган.

Жондор туман Самончуқ жомеъ масжид

имом - хатиби Жўраев Содиқ 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:06
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram