“Шайх Саъдий” жомеъ масжиди
13 феврал 2020 й.
1167 марта ўқилди.

 

 “Шайх Саъдий” жомеъ масжиди

     Шайх Саъдий жомеь масжиди Бухоро шаҳар 11-сонли Саъдий Шерозий М.Ф.Й ҳудудидаги Ҳилол Бухорий  кўчасида  жойлашган. Ушбу масжид 1980-1990 йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Шайх Саъдий Шерозийнинг тўлиқ исмлари Мушриффиддин ибн Муслиҳиддин ибн Абдуллох бўлган. Ҳазрат Саъдий Шерозий 1203-йил Шероз шаҳрида таваллуд топганлар. Оталари Шероз отабеги Саъд ибн Зонгийнинг мулозимларидан бўлган.10-11 ёшларида оталаридан етим колганлар. Муслиҳиддин Донгдор «Низомия» ва «Мустансирия» мадрасаларида фиқх, тафсир илмлари, араб тили, сарф ва нахв, араб ва форс адабиёти, шарқ фалсафаси, тарих ва тиб илмларини қунт билан ўрганадилар. У киши Шарқ мамлакатлари буйлаб, узоқ йиллик саёҳатга отланиб, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф  хонақосида фақирона хаёт кечирадилар ва 1292-йили вафот этадилар. Саъдий кўплаб асарлар соҳиби бўлсада, бой ҳаётий тажриба асосида яратган  “Гулистон” (1258) асари олим номини жаҳонга танитди. Ушбу фазилатли олим номларига очилган масжидда ҳозирги кунда, бир юз эликка яқин намозхон ибодатларини адо этишликлари учун барча қулайликлар мавжуд. 

Бухоро шаҳар  “Шайх Саъдий”  жомеъ масжид 
имом хатиби Ҳазратқулов Мўмин
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram