«Соктари» жомеъ масжид тарихи
26 август 2020 й.
235 марта ўқилди.
 
«Соктари» жомеъ масжид тарихи

Юртимиз мустақилликка эришгандан кейин юртбошимиз ташаббуслари билан маънавий, маданий меросларимиз қайта тикланди. Буюк аждодларимизнинг мақбаралари, қадамжолари обод қилиниб, масжидларимиз кундан кун обод бўлиб, шаҳар, қишлоқларимизнинг кўрки кўзимизни қувонтирмоқда. Қадимдан бизнинг заминдан диний, дунёвий соҳаларда инсонни камолотга етаклайдиган нафс тарбиячилари, олимлар, шоирлар, валийюллоҳлар етишиб чиққан. Жумладан  Бухоройи шарифнинг ҳар бир қарич ерида биз таниган, билганларимиздан кўп билмаган зотлар бор. 
Бухоро вилоят Ғиждувон туман Соктари ҚФЙ ни Соктари қишлоғида Соктари жомеъ масжиди жойлашган бўлиб, масжиднинг номи қишлоқ номидан келиб, чиқиб «Соктари» деб номланган. Бу қишлоқда илгари Ҳазрат Мавлоно Пояндаги (Садпириги) номли валиюллоҳ яшаган. 
«Садпириги» сўзи форс тилида Ҳазрати Мавлоно (ёхуд у кишидан олдин ўтган авлиё) юз пирдан таълим олган деган маънони билдиради, яъни юз нафар пири бўлган зот. Ҳазрати Мавлоно Садпиригининг ҳаётлари ҳакида маълумотлар жуда кам. У зот ҳақида Бухоролик олимларимиздан Садриддин Салим Бухорийнинг «Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари» номли китобларида куйидаги маълумотни келтирган. Манбаларда ёзилишича Ҳазрати Мавлоно Поянда Соктаригийнинг исмлари Абу Абдуллох бўлиб, Мавлоно Поянда номи билан машҳур эдилар. Бу зоти шариф Шайх Ҳусайн Хоразмийнинг шогирди ҳисобланади. Мавлоно Поянда устози Хоразмийдан тариқат сабоғини олган. Мавлоно ўз замонасининг олими, авлиёси, тарбиячиси эдилар. Поянданинг қабрлари Ғиждувон тумани Соктари қишлоқ Тали (Тепалик)нинг устидадир. Қадимда ҳазратнинг ва у кишининг шогирдлари, фарзандларининг қабрлари устида улкан мақбара бўлган. Айни шу кунларда мақбаранинг вайроналари сақланган. Қабрлар устидаги мармар тошларда ёзувлар бор. Шу қишлоқнинг нуронийларидан бўлмиш, Камол отанинг айтишича: “Шўролар замонасида, мақбаранинг ғиштларини олиб кетиб, колхозга ишлатганлар”. 
«Соктари » жомеъ масжиди биноси 2002-2003 йилларда бузилиб, янгидан қайта тикланган. Ҳозирда масжид обод ва кўркам масканлардан бири бўлиб, барча намозхонларимиз ибодатларини адо этадиган севимли манзилларидан бирига айланган. Аллох таоло барчамизни хайрли ишларга бардавом қилсин. Юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти фаровон, мамлакатимиз чиройи бунданда гўзал, амалларимиз ихлосли, ўтган азизларимизнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин.  

Ғиждувон туман «Соктари» жомеъ масжид

имом-хатиби Расулов Нурилло 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:06
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram