ХОЖАЛАР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ТАРИХИ
15 декабр 2020 й.
1352 марта ўқилди.
 
ХОЖАЛАР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ ТАРИХИ

Бутун оламлар Роббиси Аллоҳга чексиз хамд-у санолар, икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловот-у саломлар бўлсин.
Ғиждувон туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган, Ғишти мавзеъсида жойлашган. Хожалар масжиди тахминан юз йиллар илгари қурилган.
Хожалар масжиди Хўжа маҳалла қишлоғида жойлашган. Масжид чўпкори иморат усулида қурилган. Халқ тилида дусинжа (икки синжли) дейилади. Масжидга ишлатилган ёғочлар асосан, Самарканддан келтирилган. Бу масжид қурилишига Умархон эшон бошчилик қилганлар. Умархон эшон Накшбандия тариқати давомчиларидан ҳисобланиб, илмли кишилардан бўлганлар.
Масжид 1937 - йилгача фаолият кўрсатган. Қатағон йилларида барча зиёлилар қаторида Умархон эшон ҳам сургун қилинган ва шундан кейин масжид ёпилган. Шўролар даврида масжид омборхона ва пахта қуритиш жойи сифатида фойдаланилган.
Масжид 11×11катталикда уста Пўлат бошчилигида қурилган. Масжид ичи эса тўрт устундан иборат. Устун сарбошларида форсий байтлар битилган. Масжидга ёпишган ҳолда беш устунли айвон ва ёнида ховуз хам бор.
Мустақилликнинг илк йилларида юртимизни барча масжидлари қаторида "Хожалар масжиди" ҳам дастлаб 1992 - йил ўз фаолиятини бошлаган. Бу ишга Раҳмон бобо Ғозиев ва Кудратов Фатхулло боболарнинг ҳиссалари беқиёс бўлган.
Масжид очилган пайтда ярим асрдан кўпроқ вақт ибодат қилинмагани учун жуда тамир талаб ҳолга келиб қолган. Йиллар ўтиши билан кўҳна масжид бир томонга оғиш ҳолатига келганлиги сабабидан барча юртимиздаги масжидлар қаторида "Хожалар масжиди" ҳам вилоят вакиллиги ва туман ҳокимлиги рухсати билан 2018 - йили эски масжид ёнидан янги, барча қулайликларга эга, замон талабига жавоб берадиган масжид қурилиши бошланиб, 2019 - йил қуриб битказилди.
Янги масжид ичкарисида 260 киши бир вақтнинг ўзида намоз ўқиши мумкин. Уч томон айвон билан 500 киши ибодат қила олади. Бу масжид ҳеч кандай устунсиз гумбазли қилиб қурилди.
Масжидга намозхонлар келиши осон бўлиши учун 50 метр янги йўл очилди. Янги замонавий таҳоратхона ҳам қуриб битказилди.
Аввало бу ишларга бош бўлиб ҳисса қўшган устозларимизга ва барча саховатпеша инсонлардан ва шу қишлоқ аҳлидан Аллоҳ рози бўлсин.
Барчаларимизни масжид учун қилган хайрли ишларимизни Аллоҳ икки дунё яхшилигига китобат қилсин.

Ғиждувон тумани “Хожалар” жомеъ масжид

имом - хатиби Ражабов Ҳасан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram