Қуръони Каримдаги бир ишора!
01 октябр 2020 й.
1388 марта ўқилди.

 
Қуръони Каримдаги бир ишора!
 
Ислом дини инсонни ҳамиша руҳий ва жисмоний саломатликка тарғиб қилади. Жисмонан соғлом бўлиши учун инсон аввало, истеъмол қилаётган таомларига эътибор бериши шарт. 
Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон бежизга мўжиз (ожиз қолдирувчи) деб айтилмайди. Сизга Қуръон оятларидаги биргина ишора, танбеҳни келтирамиз. Аллоҳ таоло “Воқеа” сурасида марҳамат қилади: “Ва улар хоҳлаган мевалар билан”, “Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан”. (20-21-оятлар).
Тўғри бу оятлар Жаннат аҳлларининг у ердаги ҳолатлари борасида. Лекин, бу оятда бизнинг ҳаёлимизга ҳам келмайдиган нозик бир нуқта бор. Аллоҳ таоло ушбу оятларда нега айнан биринчи меваларни, сўнг гўшт яъни таомни келтирди. Тиббиёт тарафдан қарайдиган бўлсак, мева-чеваларда “клечатка” деган модда бўлиб, қорин оч яъни ошқозонда таом бўлмаганида танада яхши сўрилади ва моддалар алмашинувини кучайтиради.
Агар, овқатлангандан сўнг мевалар истеъмол қилинса “клечатка” моддаси яхши сўрилмайди ва моддалар алмашинуви ҳам изидан чиқади. Натижада, ошқозон бузилиб, турли-хил ички касалликлар келиб чиқади.
Ёки, овқат билан мевалар қўшиб бирга истеъмол қилинса, моддалар холестиринга айланиб, инсонни ортиқча вазнга яъни семиришга олиб келади. Бу атига Қуръони каримдаги бир ишора холос. Яна қанча биз билмаган мўжизалар бор! Шунинг учун биз қанчалик Қуръон ва суннатни маҳкам тутсак, шунчалик руҳимиз покиза ва танамиз соғлом бўлади. Ахир руҳан покиза ва жисман саломат бўлишдан қимматли бойлик борми?

Бухоро шаҳар “Мир Араб” ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси 
Абдулбосит Рахимов. 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:34
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram