ҚУРЪОНДА БАХТ ВАСФИ!
23 сентябр 2020 й.
78 марта ўқилди.

 
ҚУРЪОНДА БАХТ ВАСФИ!

Аллоҳ таоло Қуръонни яхши ҳаёт учун дастур, бахт ва шодлик учун йўл бўлишини хоҳлади. Батаҳқиқ, Ўз каломида жаннат аҳлини бахтга эришганлар дея сифатлади.
Аллоҳ таоло айтади: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлар-у ер бор экан, абадийдирлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир . (Яъни, бахтлилар жаннатда абадий қолиш билан бирга, туганмас неъматларга ҳам эга бўладилар. Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича, уларга: «Эй аҳли жаннатлар, сизлар энди абадий яшайсизлар - ўлмайсизлар, абадий ёш бўласизлар - қаримайсизлар, абадий соғ бўласизлар - бемор бўлмайсизлар, абадий неъматда бўласизлар - ноумид бўлмайсизлар», -дейилади.
Охиратдаги бахтнинг баҳоси - бу дунёда Аллоҳга банда эканини мукаммал рўёбга чиқариш-ла, Уни розилигини топишдир. Батаҳқиқ, оятлар, албатта, сабр кишини розилик ҳолатига етказишини ва розилик бахтнинг энг юқори даражаларига элтишини, зикр қилган. Шунингдек, инсонларни кечириш, уларга кенг бағирли бўлиш одамлар орасида меҳр-муҳаббатни зиёда этади.
Охиратдаги бахтнинг баҳоси - инсонлар бахтли бўлиши учун нозил қилинган Қуръони каримга амал қилиш.
Кўпинча одамлар бахт пул тўплаш ёки юқори лавозимларга эришиш деб ўйлашади, аммо воқеълик буни инкор этади. Агар инсон яхши пул ва шон-шуҳратнинг барча завқ-шавқларига эга бўлса-ю ва қалбидаги ҳотиржамлик ва таскинни йўқотса, албатта бунда энг бадбахт одам бўлиб қолган бўлади.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз” . Демак Қуръон кўрсатмасига биноан, ҳақиқий бахт Аллоҳ таолога яқин бўлишда ва бахтсизлик эса Ундан узоқлашишдадир.

Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти ўқитувчиси,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Қуръоншунослик мутахассислиги 2-курс магистранти
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:06
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram