Қуръоннинг тарқоқ ҳолда нозил қилиниши мўжизадир
12 январ 2021 й.
69 марта ўқилди.

Қуръоннинг тарқоқ ҳолда нозил қилиниши мўжизадир
 
Aллоҳ таоло пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган Қуръони Карим 23 йил мобайнида тарқоқ ҳолда нозил қилинди. Гоҳо бир оят, айрим ҳолларда ўнтагача оят кетма кет ваҳий орқали нозил қилинди.
Оятларнинг ана шундай аста-секин нозил бўлиши кишиларнинг онгига яхшироқ сингиши ва қалбларга жо бўлишини осонлаштирган. Қолаверса, атроф муҳит воқеалари, шарт-шароитга мос оятлар тарқоқ ҳолда бўлса-да, ўз ўрнида нозил бўлгани учун ҳужжат сифатида эътиборга тушган ва мўжизалар қуввати шунга қараб ортган.
Қуръон оятлари тарқоқ ҳолда эмас, балки пайдарпай нозил бўлган тақдирда ҳам кишиларда "Биз бунчалик кўп йўл-йўриқларни бажара олмаймиз", деган баҳоналар туғилиши эҳтимолдан ҳоли эмас эди. Қуръони Каримнинг нозил бўлиш тартиби одамларни ана шундай малолликдан халос этган.
Қуръони Каримнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишида ҳикмат кўп. Ҳар қандай ҳалқ аждодларидан ўтиб келган ва ўзи яшаётган тартиботлардан, урф одатлар ва расм-русмлардан бирданига воз кечиб юбормайди. Бу аста секинлик билан содир бўладиган жараёндир. Қуръон оятларининг тарқоқ ҳолда ва йиллар мобайнида нозил бўлишида ҳамда исломий тартиб-қоидалар кишилар ҳаётида қарор топиб боришида ҳам ушбу омил ҳисобга олинган бўлса, не ажаб?
Оятларнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишидаги яна бир ҳикмат шундаки, бу ҳол уни ёд олувчиларга (хусусан, хат-саводи бўлмаган саҳобаларга) қулайлик туғдирган.
Қуръони Каримнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишининг энг улкан ҳикматкаридан бири унинг масдари, келиб чиққан жойига ишора қилиш бўлиб, унинг ҳақиқий илоҳий китоблигига ҳужжат ҳамдир. Ўйлаб кўринг, йигирма уч йил давомида ҳали у сурада уч оят, ҳали бу сурадан икки оят олдинма кетин бўлсада, ҳаммаси йиғилиб, бутун инсониятни тўғри йўлга бошлайдиган, бир ҳарфи ҳам ўз ўрнидан бошқа жойга тушмаган Китоб ҳосил бўлса! Бу иш фақат ҳар нарсага қодир Зот - улуғ Aллоҳнинг қудрати ҳикмати билан бўлиши мумкин, холос.
Қуръон кимларнингдир ҳоҳиш истагига кўра ўзгартирилган ёки ўзгартириладиган китоб эмас. 
Aллоҳ таоло Ҳижр сурасининг 9-оятида: "Aлбатта, зикрни Биз нозил қилдик ва албатта уни биз муҳофаза қилурмиз" дея марҳамат қилади. Оятдаги "зикр"дан мурод Қуръони Карим. Шунинг ўзи Қуръони Каримнинг энг катта мўжизаларидан бири. Aллоҳ таоло Ўзининг охирги Китоби - Қурони Каримни муҳофаза қилди, қилмоқда ва қиёмат қоим бўлгунича муҳофаза қилади. Шунинг ўзи ҳам энг катта мўжизалардандир. 

Мир Aраб ўрта махсус ислом билим юти
мударриси Саитов МусаҚуръоннинг тарқоқ ҳолда нозил қилиниши мўжизадир

мударриси Саитов Муса 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram