"ТАБОРАК" СУРАСИНИ ЁДЛАШ ХОСИЯТИ.
19 феврал 2021 й.
1473 марта ўқилди.

 
"ТАБОРАК" СУРАСИНИ ЁДЛАШ ХОСИЯТИ.

Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Таборак" сурасини ёдлаш муҳим эканини таъкидлаганлар, "Мен ("Таборак" сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим",-деганлар.
Насон Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.
Расули акрам алайҳиссалом тавсияларига кўра, ҳар бир мўмин-мусулмон киши "Таборак" сурасини ёдлаб, доим ўқиб юрса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бир кишига: "Мен сени хурсанд қиладиган ҳадис айтайми?"-деганида, у: "Ҳа, эй Абу Аббос, Аллоҳ сенга раҳм қилсин (айт)",-деди. Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Таборак сурасини ўқи, уни ёдлаб ол. Кейин аҳли оилангга, барча фарзандларингга, қўшниларингга ҳам ўргат. Зеро, "Таборак" сураси қутқарувчи, фойдангни кўзлаб тортишувчидир. Бу сура қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ўқувчилари фойдасига тортишади, уларни жаҳаннам азобидан сақлашини сўрайди. Шунда Аллоҳ "Таборак" сурасини ўқиган, ёдлаган одамни қабр азобидан сақлайди",-деди. Ҳоким Байҳақий Табароний ривоят қилган. Ҳокимга кўра, ривоят санади саҳиҳ.
"Таборак" сурасини ўқиб-ўрганиб, оила аъзоларига, қўни-қўшнилар, фарзандларига ҳам ўргатиш яхшидир. Чунки "Таборак" сураси мусулмон киши ақидасини тўғирлайди, уни қабр азобидан, қиёматдаги машаққатлардан халос этади. Шунинг учун меҳрибон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сурани қалбида имони бор ҳар бир банда ёд олиб, ўқиб юришини истаган бўлсалар ажаб эмас.
Шунга ўхшаш ҳадис "Ёсин" сураси ҳақида ҳам айтилган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртларда "Ёсин" ҳамда "Таборак" сураларини ўқиб юриш, ёд олиш анча урф бўлган. Ҳатто етмишни қоралаган отахонлар-у онахонлар ҳам "Ёсин"-у "Таборак"ни қунт билан ёдлаганларини эшитганмиз. Бу жуда яхши иш, айнан Пайғамбар алайҳиссалом тавсияларига мувофиқдир. Аллоҳ бардавом қилсин! Энди мазкур икки сурани қироат қилиш, ёдлашдан ташқари, Каломуллоҳ ҳукмларини пухта ўрганиб, ҳаётга татбиқ этсак, янаям хайрли бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Бухоро шаҳар “Масжиди Баланд” жомеъ масжид

 имом - хатиби Саидов Миршод. 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram