Руҳий тарбия
20 феврал 2013 й.

Навоий яшаган замонда нақшбандия таълимоти кенг ёйилган эди. Бу таълимот расмий давлат мафкураси деб танилган. Нақшбандия таълимотининг XV асрдаги энг кўзга кўринган муршидлари Абдураҳмон Жомий ва Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор бўлганлар. Бу таълимотни кенг тарғиб этган ва унга амал қилганлар орасида ўша даврнинг кўзга кўринган арбоблар Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби зотлар бўлганлар.

батафсил»

20 феврал 2013 й.

Қадим юртимиз Мовароуннаҳр азал-азалдан илм-фан юксак тараққийга эришган, дину диёнат юксак даражада улуғланган мўътабар маскан сифатида эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлиб келган. Айниқса, ўлкамиз бўйлаб ислом динининг кенг тарқалиши фан тармоқларининг ортишига, жумладан, фиқҳ, ҳадис, тасаввуф сингари имон ва адолат хизматига камарбаста бўлган илмларнинг майдонга чиқишига замин яратди. Бу жиҳатдан Шош, Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби илму ирфон масканларида яшаб фаолият кўрсатган буюк бобокалонларимиз номи алоҳида эътирофга муносибдир. Жумладан, шарқшунос олимларимиз ўринли таъкидлашганидек, “Ислом дин сифатида Арабистон ярим оролида пайдо бўлган бўлса-да, ўзининг такомил босқичидаги юксак даражага Бухоройи шарифда етди”.

батафсил»

20 феврал 2013 й.

Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг номи ва таълимоти кейинги даврларга мансуб кўплаб қалам аҳлининг диққат марказида бўлган. Хусусан, мумтоз адабиётимиз тадрижий такомилида алоҳида ўрин тутган Қўқон адабий муҳитига мансуб ижодкорлар ҳам бундан мустасно эмас. Айниқса, XIX асрда яшаб ижод этган қўқонлик кўплаб шоирлар, адиблар ва олимлар Баҳоуддин Нақшбанд номи билан боғлиқ хожагон-нақшбандия тариқатига мансуб бўлганлар, шу тариқатнинг пирларига мурид тутинганлар ва ҳатто, иршодга эришиб мазкур тариқатнинг шайхи мақомига кўтарилганлар. Яна, ушбу жаҳоний тариқат таълимотларини акс эттирувчи бир неча асарлар ҳам айнан сўз юритилаётган муҳит ва давр ижодкорлари томонидан яратилгандир. Биз, мазкур масалага қўйидаги тартиб асосида ёндашишни лозим кўрдик.

батафсил»

19 феврал 2013 й.

Турли қомусий луғатлар, илмий-ирфоний манбаларда тасаввуфнинг дунёга келиши ва бу атама моҳияти ҳақида турлича қарашлар баён этилган. Тасаввуфга,бу қарашлар моҳиятидаги уйғун нуқталарни умумлаштирган ҳолда, инсониятни руҳий-маънавий покланишга даъват этувчи ғоялар силсиласи дея таъриф бериш мумкин. Бироқ тасаввуфга берилган кўпдан кўп таърифларнинг аксариятида унга назария сифатида қараш кайфияти устуворлик қилади. Бизнингча, эса тасаввуф – соф амалиётдир. Унга амалий фаолият, ўзликни англаш ва ўзини поклаш билан боғлиқ узлуксиз жараён сифатида қараш – тасаввуф моҳиятини теранроқ англашга кўмак бериши билан бирга, унинг ижтимоий аҳамиятини ошириб, ҳар бир жамият маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини аниқ тасаввур этишга замин яратади.

батафсил»

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram