Нақшбандия таълимотининг моҳияти: “Дил – ба ёр-у, даст – ба кор” (“Кўнгил Аллоҳда, қўл ишда бўлсин”), – шиорида ўз ифодасини топиши билан бирга, яна ўн бир қоидага асосланади.
Устоз ҳазратлари бу берилган саволни ҳайрат билан қарши олдилар ва "Болам! Бу ладуний, илоҳий бир илмдур. Аллоҳ таоло хоҳласа сени дўстларидан бири билан учраштиради ва у сенга бу пинҳона зикрни ўргатади" деди.
Зоҳиринг бегона, ботинда бўл огоҳ ҳар нафас,
Бул каби озода рафторга жаҳон қилгай ҳавас
Юрак жисмни ҳаракатга келтирувчи бўлган қон томирларига жон берса, қалбга олти нарса хослигини Баҳоуддин Нақшбанд қуйидагича таъкидлайди: ҳаёт ва ўлим, соғлик ва касаллик, уйқу ва уйқусизлик.
Ибн Таймия тасаввуф тўғрисида иккита китоб ҳам ёзганлар. Биринчиси «ат-Тасаввуф» («Сўфийлик»), иккинчиси эса «ас-Сулук» («Сўфийлик йўли») деб номланади. Аллома ҳар иккала китобда тасаввуфни ёмонламасдан балки унинг фойдали эканлигини бир қанча мисоллар билан кўрсатиб берганлар.
Нақшбандия таълимотига кўра, “Валий қалби маъдани анвори жалолдир. Валий юзидаги нур ва латофат валий қалбидаги ана шу анвордандир. Ул нурнинг акси валийнинг сиймосидан зоҳир бўлур ва ҳар ким унинг юзига назар айласа, ул киши Ҳаққ таолони ёд этар ва унинг зикрига машғул ўлур”.
Самарқандлик пирлар
Диёримизда яшаган буюк пирлар