Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида) 15-қисм
1941 марта ўқилди.

 
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида)
15-қисм

Хатми Хожагон тартиби
Нақшбандия тариқати машойихлари душанба пайғамбар алайҳис-салом таваллуд топган, пайғамбарлик ваҳий қилинган ва Қуръони карим нозил бўлган кун бўлгани учун “Хатми Хожагон”ни ўтказиш вақтини ҳар душанба куни шом намозидан кейин деб таъкидлаганлар.
«Хатми Хожагон» тартиби қуйидагича:
Фотиҳа сураси 7 марта ўқилади;
Салавоти шариф 100 марта айтилади;
Иншироҳ сураси 79 марта ўқилади;
Ихлос сураси 1001 марта ўқилади;
Фотиҳа сураси 7 марта ўқилади;
Салавот 100 марта айтилади.
Ундан кейин дуо қилиниб, барча Хожагон–Нақшбанд машойихлари руҳига бағишланади, яхши тилаклар илтижо этилади.

III қисм
Мумтоз асарларда тасаввуф жилоси
Мумтоз адибларнинг асарларида мажозий ибора ва ифодалар, зарбулмасаллар жуда кўп қўлланилган. Зотан, мажоз шоирнинг асл мақсадини ифодаловчи ва ҳақиқат сари элтувчи бир воситадир. Мажозлар Қуръони каримда ҳам анчагина. Масалан: Аллоҳ таоло «Бақара» сурасининг 187-оятида марҳамат қилади:
}وَ كل وا وَاشْرَب وا حَتََّّ يَ تَبَ يََّ لَ ك م الَْْيْ ط الَْْبْ يَ ض مِنَ الَْْيْطِ الَْْسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ {
 «Шунингдек, тонггача, яъни, оқ ипни қора ипдан ажратса бўладиган вақтгача еб-ичаверинглар». Пайғамбар алайҳиссалом ушбу оятни шарҳлаб айтадиларки:
هِ يَ ب يَا ض الن هَ ارِ وسَ وا د الل يلِ
«Оқ ип бу - кун, қора ип эса бу – тун». Бундан мақсад эса субҳи содиқ.
Ҳадиси шарифда ҳам мажозлар мавжуд. Шу сабабдан улуғ шоирлар Қуръон ва Ҳадисга пайравлик қилиб, ғазаллар, рубоийлар, шеърлар битганлар.
Ҳазрат Алишер Навоий «Хамсат ул-мутаҳаййирин»да
المج از قنط رة القيق ة «Мажоз – ҳақиқатнинг кўприги»,-деганларидек, ғазал ва рубоийларда учрайдиган мажозий иборалар (мас.: соқий, май, майхо- на, жом, ёр, пири муғон ва шу кабилар) замирида диний-тасаввуфий маъно ётади. Аслида, соқийдан мурод - Аллоҳ, май – ишқ ва ибодат рамзи, майхона - масжид, жом - юрак, ёр - Ҳақ таоло, пири муғон- Муҳаммад алайҳиссалом.
Ё. Исҳоқов «Навоий поэтикаси» китобида ёзганидек, «Руҳан пок, маънавий комил инсон учун мажознинг ўзи айни ҳақиқатдир».
Илгарилари «Ҳофизхонлик» «Низомийхонлик», «Навоийхон- лик», «Фузулийхонлик», «Машрабхонлик» «Бедилхонлик» каби мумтоз
маърифий мажлислар ўтказиб турилган, бундай сўзлар маъно- си изоҳлаб берилган, иштирокчилар уларнинг маъноларидан таъсирла- ниб ҳатто йиғлаганлар ҳам.
Шу ўринда марҳум устоз Қори Ғуломқодир (1882-1977) айтиб берган бир воқеани эслатишни жоиз деб билдик. Домла 17 ёшларида мактабда ўқувчиларга ирфоний адабиётдан, мумтоз шеъриятдан дарс берганлар. Шунда баъзи амалдорлар у кишига ҳасад қилиб, Бухоро- нинг шайх ул-исломи Бақохўжага арз қилганлар. Шайх ул-ислом илмларини имтиҳон қилиш мақсадида у кишини ҳузурларига чақириб, Бедилнинг шикаста хатда ёзилган куллиётини қўлларига тутқазганлар. Қори Ғуломқодир у хатни ҳеч қийналмай шундай мароқ билан ўқиб берганларки, унинг маъноларидан таъсирланган шайх ул-ислом Бақохўжанинг кўзларидан ёш шашқатор бўлиб оққан.
Мумтоз адибларнинг эътиборингизга ҳавола қилинаётган айрим асарларида ҳам тасаввуф жилосини яққол кўриш мумкин.
Ашрақат мин акси шамсил каъси анворул-ҳудо,
Ёр аксин майда кўр деб жомдин чиқди садо.
Ғайри нақшидин кўнгил жомида бўлса занги ғам,
Йўқтур, эй, соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо.
(Алишер Навоий.)
Мазмуни: Қуёш косаси (қалб)дан ҳидоят нурлари таралиб юракдан: «Аллоҳнинг аксини илоҳий ишқда кўр»,- деб садо чиқди. Аллоҳ номи нақшланмаган юрак - бу зангли, ғамли юрак. Агар Ҳақ таолонинг зикри қалбда нақш бўлса, қалб покиза, ғам-ғуссасиз бўлади. Илоҳий ишқ Аллоҳ зикри каби ғам-ғуссаларни кетказувчидир.
Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб чун сарвинозим, ўн сакиз ёшиндадур.
Деса бўлғайким яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор,
Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.
(Алишер Навоий.)
Мазмуни: Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳдир. У- ибтидою интиҳоси йўқ абадий Зот.
Эй хоки сари кўйи ту гаштан ҳаваси мо,
Бар пойи сагат бўса задан мултамаси мо.
Гардам задани моҳ бувад аз меҳри ту чун субҳ,
Сад шоми сияҳ рўз шавад аз нафаси мо.
Дар бодияи шавқи ту чун роҳила бандем,
Зикри малак ояд зи фиғони жараси мо.
Бонеши ғаму жисми заиф оҳ барорем,
Сўят магар ин бод барад хору хаси мо.
Бечораги мо ҳаваси чорагарон шуд,
То ту шуди аз лутфу карам чорараси мо.
Ҳар каски афтодаги орад ба касе рўи,
Мо рў ба ки орем, туйи чунки каси мо.
Фоний сифатам руҳ кунад сўйи ту парвоз,
Эй шакаристони ту қуввати магаси мо. (Фоний.)
Таржимаси:
Йўлингда хок бўлиб ётмоқлик ҳавас бизга,
Итингнинг изларин ўпмоқлик мултамас2 бизга.
Сенинг меҳрингни қўмсаб ой айланар то субҳ,
Юз қаро тунни кун айлагай ўт нафас бизга.
Шавқинг саҳросида от сингари бойлоқдамиз,
Малаклар зикри келгай фиғон чексак шу бас бизга.
Чекармиз «оҳ» алам тиғию нотавон жисмдан,
Учирса Сен томон еллар қиёсдир хорухас бизга.
Бизнинг бечоралик чораси борга ҳавас бўлди,
Карам ва лутф ила Сен бўлгач чорарас3 бизга.
Ҳар киме афтодадир кимгадир бургай юзин,
Юз бурайлик кимга биз, йўқ сендан ўзга кас бизга.
Фоний – сифатим, руҳ айлар сен сари парвоз,
Пашшадек кезсак шакаристонинг, шу бас бизга.
2 мултамас - илтимос
Мазмуни: Эй, Парвардигоро! Сенинг йўлингда тупроқ каби камтар бўлиш - менинг орзуим. Вафодор бандаларинг оёғини ўпиш - менинг илтимосим. Муҳаббатингни қўмсаб тунлар субҳга айланади. Биздан чиққан илоҳий муҳаббат олови шуъласи эса қора тунни равшан қилади. Сенинг ишқинг саҳросида от каби боғланганмиз, яъни дунёда яшаб турибмиз. Фиғонимиздан фаришталар бизни зикр қилади, бизнинг ҳақимизда гапиришади. Сени зикр қилиш шарофати ила бизнинг муҳаббатимиз оҳидан пайдо бўлган шамоллар Сен томон эсади. Сен ҳожатларни раво қилувчи Зотсан. Эй бизнинг ҳидоят қилувчимиз, биз Сенга юзланамиз! Мен фоний сифатман, руҳим Сен томонга парвоз қилади. Эй, Парвардигоро, даргоҳингда биз пашша каби заррамиз, муҳаббатинг шакаристонидан қувват оламиз.
Эй ба гулистон ҳазор наргиси шаҳло,
Дар гули гулзор оразат ба тамошо.
Лолау гул аз тажаллийи ту ба хунй,
Қумрию булбул зи шавқи ту ба алоло.
Дар рухи рўз аз рухи ту бо руққаи меҳр,
Дар дили шаб аз ғами ту мояи савдо.
Ошиқи бедил зи шавқи рўйи ту Мажнун,
Карда баҳона вале муҳаббати Лайло.
3 чорарас – чора топгувчи
Таржимаси:
Эй, гулистон ичра минг наргиси шаҳло,
Гулзор гулига оразинг бўлди тамошо.
Ҳуснингни кўриб лолаю гул бағри қондир,
Шавқингни кўриб, қумрию булбул айлади ғавғо.
Куннинг юзида барно юзинг меҳридан ёғду,
Туннинг дилига солди ғаминг қанчалик савдо.
Ошиқи бедил шавқинг аро бўлдию Мажнун,
Лайло ишқини баҳона айлагай аммо.
(Фонийнинг Шайх Саъдий ғазалларига татаббулари.)
Мазмуни: Эй, Парвардигоро, сен дунёдаги барча ошиқни ўзингга шайдо қилгансан. Гулзор, яъни жаннатда жамолингни кўриш учун ошиқларинг томошага боришади. Эй, Парвардигоро, жамолингдан ошиқларингнинг бағри қондир. Сенинг шавқингда ошиқлар булбулу қумри каби сайрашади. Эй, Парвардигоро, қуёш ойдек юзингдан баҳра олади. Сенинг ишқинг ғамида кўнглим қоп-қора тун каби бўлди. Муҳаббатинг туфайли дили пора бўлган ошиғинг шавқинг аро мажнун бўлди. Ва лек Сенга ошиқ бўлиб, Лайлони баҳона қилади. Аслида Лайлодан мақсад - Аллоҳ.
Ба авжи кибриё каз паҳлуйи ажз аст роҳ онжо,
Сари мўе гар инжо хам шави бишикан кулоҳ онжо.
Адабгоҳи муҳаббат нозу шўхи бар намедорад,
Чу шабнам сар ба меҳр ашк меболад, нигоҳ онжо.
(Бедил.)
Таржимаси:
Улуғлик кўкида ожиз учун ҳақ йўл бор унда,
Эгилса битта соч унда, кулоҳни айла абгор унда.
Муҳаббатнинг адабгоҳи кўтармас нозу шўхликни,
Нигоҳ, шабнам каби, меҳр ашкин тўкар шашқатор унда.
Мазмуни: Аллоҳ ҳузурида баланд мартабага эришиш ожизлик ва камтарлик йўли биландир. Бу дунёда Аллоҳнинг тоати учун бошинг агар соч толасидек эгилса, охиратда юқори мартабага эришасан. Аллоҳнинг муҳаббати нозу шўхликни, дангасаликни, зикр қилмас- ликни, Аллоҳнинг буйруқларини бажармасликни ёқтирмайди. Аллоҳ- нинг муҳаббати - бамисоли киприкдаги бир томчи сув. Агар нозу шўхлик қилиб, ибодатларни тарк қилсанг, у (томчи) тушиб кетади.
Ҳофиз ба худ напўшид ин хирқаи май олуд,
Эй, шайхи покдоман, маъзур дор моро.
(Ҳофиз)
Таржимаси:
Бу хирқаи майолудни ўзича киймагай Ҳофиз,
Эй шайхи покдоман маъзур тут мени.
Мазмуни: Ҳофиз бу ишқ тўнини ўз-ўзидан кийган эмас, балки, у (тўн) Аллоҳга бўлган муҳаббат туфайли берилгандир. Эй, ишқсиз шайх! Сенда Аллоҳга бўлган ишқ йўқ. Агар сенда Аллоҳга муҳаббат бўлганида эди, мен каби ошиқ бўлардинг.
Шудам ошиқ ба уммеди, ки мушкулам осон гардад,
Надонистам, ки рў орад ба ман ҳар лаҳза мушкулҳо.
(Имло Бухорий.)
Таржимаси:
Бўлар деб мушкулим осон мен ҳам ошиқ бўлгандим,
Вале ҳар лаҳза минг мушкулга дуч келмоқни билмабман.
Мазмуни: Аллоҳга ошиқ бўлсам мушкулим осон бўлади, деб ўйлардим. Лекин Аллоҳ васлига етишиш учун ҳар лаҳзада қийинчиликларга дуч келмоқдаман, риёзат чекаяпман. Ҳақ таолога бўлган муҳаббат барча муҳаббатлардан юқоридир. Унинг жазабаси соат сайин, кун сайин алангаланаверди.
Ошиқ ҳама сол масту шайдо бодо,
Девонау шўридау расво бодо,
Дар ҳушёри ғуссаи ҳар чиз хўрем,
Чун маст шудем ҳар чи бодо бодо.
(Умар Хайём.)
Таржимаси:
Ошиқ бир умр масту шайдо бўлгай,
Девонаю бехуду расво бўлгай.
Ҳар ишнинг ғуссасин чекдик ҳушёр пайт,
Мастликда не бўлса, не парво бўлгай.
Мазмуни: Аллоҳга ошиқ бўлган киши ҳамиша Унинг ишқида ёниб, фано филлоҳ бўлиб, масту шайдо, Ҳақ ишқида масту аласт бўлади. Уни зикр қилсак, ғам-ғуссалардан фориғ бўламиз. Ҳушёр бўлган пайтимизда, яъни Ҳақ таолони зикр қилмаган пайтимизда эса яна ўша ғам-ғуссаю, ташвишлар билан бирга бўламиз.
Созандаи кори мурдау зинда туйи,
Дорандаи ин чархи пароканда туйи,
Ман гарчи бадам хочайи ин банда туйи
Касро чи гуноҳ, чу офаринанда туйи.
(Умар Хайём.)
Таржимаси:
Ўлику тирикдан хабардор Ўзингдирсан,
Соҳиби бу чархи кажрафтор Ўзингдирсан.
Мен гарчи ёмонман, хожасан бу бандага,
Кишида не гуноҳ, бунёдкор Ўзингдирсан.
Мазмуни: Сен шундай улуғ зотсанки, Қуръоний ибора билан айтганда, وَ تُْرِ ج الَْيَّ مِنَ الْمَي تِ وَ تُْرِ ج الْمَي تَ مِنَ الَْ يِ «Ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан», яъни сен барча махлуқларнинг Холиқи, буюк қудрат соҳиби, еру осмон, дунёю охиратнинг Хожаси, бизнинг Эгамиз, гуноҳларимизни кечирувчи Зотсан. Гуноҳларимиз Сенинг наздингда бамисоли зарра. Сен бундай гуноҳларга парво қилмайсан. Чунки бизни яратган Ўзингсан. Холиқ ўзи яратган бандаларга ҳеч вақт ёмонликни, зулмни раво кўрмайди.
Давоми бор...   

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram