Тариқат одоблари (Нақшбандия таълимоти асосида)
47 марта ўқилди.

 

Тариқат одоблари

(Нақшбандия таълимоти асосида)

5-қисм
Тасаввуф таълимоти пайғамбарлардан мерос қолган. Ҳар бир улуғ пайғамбар ўз қалбини Аллоҳнинг зикри билан пок этиб, Унинг буйруқларини бекаму кўст бажарган ва ўз қўллари билан меҳнат қилиб ҳалол ризқ еганлар. Масалан, Одам алайҳиссалом деҳқончилик, Идрис алайҳиссалом тикувчилик, Довуд алайҳиссалом темирчилик, Мусо ва Муҳаммад алайҳиссаломлар чўпонлик қилганлар. Кейинчалик Муҳаммад алайҳиссалом тижорат билан шуғулланганлар.
Роҳиблик (таркидунёчилик)ни Аллоҳ таоло буюрган эмас, балки уни кишиларнинг ўзлари ўйлаб чиқарган бўлиб, бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади:
وَرَهْبَانِيَّةً ابْ تَدَع وهَا مَا كَتَبْ نَاهَا عَلَيْهِمْ 
«Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга уни (роҳибликни) ёзганимиз йўқ». (Ҳадид сураси, 27-оят.)
Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки:
ل رَهْ بَا نِ يَّة فِ الْسْ لا مِ «Исломда роҳиблик йўқ».
Сўфий ) )صوف сўзининг келиб чиқиши: пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак масжидлари ёнида баъзи камбағал саҳобалар суфа(супа)да яшаганлар. Шунинг учун улар «аҳли суффа» ёки «асҳоби суффа» дейилган. Бу тарихий таъриф.
Суф )صوف( – жун кийим, сўфий эса – жун мато кийган киши, жандапўш дегани. Сўфийлар одатда жундан кийим кийиб юрганлар. Бу зоҳирий таъриф.
Сўфийлар қалбларини Аллоҳ зикри билан покиза қилганлари, доимо зикр айтиб юрганлари учун, яъни «сафо ул-қалб» (қалби софлиги) учун сўфий деб ҳам айтилган. Бу ботиний таъриф.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак суннатларини кишилар ўртасига ёйиш, уларга доимо амал қилиш, асҳоби суфага, жандапўш- ликка ва қалб покизалигига қаттиқ эътибор берганлари учун сўфий деб айтилган. Бу амалий таъриф.
Давоми бор...

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
Ҳожи Абдулғафур Абдурраззоқ Бухорий
Тариқат одоблари  (Нақшбандия таълимоти асосида) китобидан
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram