ИМОМ МУҲАММАД ЖАЪФАР СОДИҚ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ
1843 марта ўқилди.

 

ИМОМ МУҲАММАД ЖАЪФАР СОДИҚ РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ


Имом Жаъфар Содиқ ҳазратларининг ўғли Мусо Козим ҳазратларига шундай насиҳат қилди:
“Эй ўғлим, ўз ризқингдан рози бўл. Ризқидан рози бўлган одам ҳеч кимга муҳтож бўлмайди. Кўзи бошқа бировнинг молида бўлган одам фақирликда ўлади. Аллоҳ таолонинг тақсим этгани ризққа рози бўлмаган кимса, уни қазо ва қадарда истаганини яратишда туҳмат остига олган ҳисобланади. Ўз қусурларини кичик кўрган киши бошқаларнинг қусурларини катта кўради.
Доим ўз қусурларингни катта кўр. Бошқа бировнинг сирли нарсасини ошкор қилган кимсанинг уйидаги сирли нарсалар ошкор бўлади.
Биродарига чуқур қазиган, унга ўзи тушар. Аҳмоқлар орасида бўлган – хўрланар,олимлар орасида бўлган инсон – ҳурмат кўрар.
Эй ўғлим, инсонлардан жаҳлинг чиқмасин, акс ҳолда, уларнинг сендан жаҳли чиқарлар.
Бўш гап ва ишга аралашма, обрўйинг тушади. Сенга фойда бўлса ҳам, зарар бўлса ҳам – тўғрисини айт. Шунда инсонлар сен билан маслаҳатлашадилар, фикрингни оладилар.
Эй ўғлим, дўст тутинганинг, зиёратига кетганинг яхши ахлоқли инсонлар бўлсин.
Ёмон ахлоқлилар билан дўст бўлма, улар билан кўришма. Чунки улар суви бўлмаган чўл, шохлари куртакламаган дарахт, ўт битмаган тупроқдир. 
Эй ўғлим, Аллоҳ таоло китобининг ўқувчиси, яхшиликларни ўргатувчи, ёмонликларни таъқиқловчи, сенга келмаганга борувчи, сен билан гаплашмаган ила гаплашувчи бўл!
Ғийбатдан, чақимчиликдан сақлан! Гап ташимоқ инсонлар кўнглида душманликни орттиради.
Инсонларнинг айбларини кўрмагин, инсонларнинг айбларини кўрган уларнинг нишонига айланар”.
 
Абдусамад ТОЖИДДИНОВ 
Мир араб ўрта махус 
ислом билим юрти мударриси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram