Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати
09 феврал 2022 й.
1015 марта ўқилди.

ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ 6 ФАЗИЛАТИ

Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
 
Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
 
Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. Уламолар: “Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами” дейдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади” (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)
 
Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради” (Фатҳул Борий).
Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: “Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди” (Тақрир Буҳорий).

Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. Ал-Ижлий айтади: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади” (Фатҳул Борий).
Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади” (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).
 


Даврон НУРМУҲАММАД

 

 


 

 

тайёрлади

 


 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram