Ватан ҳимояси
12 январ 2023 й.
274 марта ўқилди.

 Ватан ҳимояси 

Ватан таркини бир нафас айлама
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама. 
Ҳазрат Алишер Навоий 

“Ватанга муҳаббат ва садоқат ислом динида асосий қадриятлар сирасига киради. Шу сабаб фарзандларимиз онги-шуурида Юртга садоқат туйғусини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. 
Кишининг туғилганда киндик қони тўкилган ер унинг Ватани ҳисобланилади. Мана шу Ватанини асраб-ардоқлаш, химоя қилиш хар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида Маккаи мукаррама томонга юзланиб: «Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим»,- деган эканлар.
Бундан ташқари муқаддас динимизда ватанни ҳимоялаш муқаддас бурч қилиб белгиланиб, бу ҳизмати учун жуда катта мукофотлар ваъда қилингандир. Жумладан: Имом Табороний ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулулоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир».
Хақиқатдан ҳам, Ватан ҳимоячиси бўлишлик энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз хар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар, ана шу сифат ва ҳислатларни эгаллашга доимо ҳаракат қиладилар. Бу вазифалари билан улар нафақат ўз Ватанларини балки, энг яқинлари бўлмиш ота-оналари, қавму-қариндошлари, туғилиб ўсган масканлари, юртларидаги барча тоғу-тошлар, гул ва райҳонларни ҳимоя қилган бўладилар. 
Аллоҳ таолодан сўраб қоламизки, жонажон мустақил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриклаётган Ватан ҳимоячиларини Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, диёримиз осмонини доимо мусаффо, тинчлигимизни эса барқарор ва мустақиллигимизни абадий қилсин! 

Шофиркон тумани “Саид Ато” жомеъ масжиди
имом-хатиби Луқмон Исоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram