Марказ хакида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ва Жўйбори калон ислом ўрта махсус билим юртларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд номларидаги имтиёзли стипендиялар таъсис этилди.

Мазкур икки ўқув юрти биноси Марказ ҳисобидан таъмирланиб, замонавий ўқув жиҳозлари, керакли диний ва дунёвий адабиётлар билан таъминланди.

  • 2008 йил. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 690 йиллиги олдидан “Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти” мавзуидаги ўқув семинари ўтказилди.

Меъморий мажмуанинг муҳим қисми ҳисобланган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд дахмаси атрофидаги айвонларнинг нақшин пештоқлари қадимий услублар асосида қайта таъмирланиб, йўлакларга чидамли оҳактошдан тайёрланган қопламалар ётқизилди.

2009 йилнинг 26-29 апрель кунлари Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази мажлислар залида ЮНЕСКО Бутунжаҳон Маданий мерос марказининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўлими, Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш Бош бошқармаси, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бошқармаси Бухоро вилоят бўлими ва Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази ҳамкорлигида “Темурийлар даври архитектурасини бошқариш ва консервация қилиш” мавзуидаги бутунжаҳон ўқув йиғини ташкил этилди.

Йиғинда Франция, Эрон, Ҳиндистон, Озарбойжон, Афғонистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон сингари хориж давлатларидан, шунингдек, мамлакатимизнинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган элликка яқин мутахассис иштирок этди. Қайд этилган йўналишга оид кенг миқёсдаги назарий ва амалий билимларни ўрганиш ва тарғиб қилиш йиғин ташкилотчилари ҳамда иштирокчиларининг бош мақсади бўлиб, анънавий тарзда турли мамлакатларда ташкил этиб келинаётган ўқув йиғинларининг навбатдагисини айнан Бухоройи шарифда ўтказиш режалаштирилганлиги бежиз эмас, албатта. Зеро, милоддан олдинги даврларда ҳам, кейин ҳам бой қурилиш ва архитектура анъаналарига эга бўлган ва бу анъаналарни сақлаб келаётган қадим Бухорода темурийлар ҳукмронлиги ва ундан кейинги даврларда қурилган, меҳр ва садоқат билан авайлаб келинаётган юзлаб меъморий обидалар мавжуд. Йиғин иштирокчилари эса ўзлари яшаётган мамлакатлардаги шу даврларга оид обидаларни сақлаш ва консервация қилиш ишига масъул шахслар бўлиб, мулоқотлар чоғида Бухорода бу соҳада орттирилган тажрибаларни ўрганиш ва ўз фаолиятларига татбиқ этиш мақсадида келганликларини баён этишди.

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram