Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январь куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Муфтий ҳазратлари ташриф асносида "Дилкушо" жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар.
Тошкент вилоятида глобал инвестиция форуми ўтказилади. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан шунга доир келишувга эришди.
Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Бухоро вилоятига сафарлари бошланди. Меҳмонларга Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов ва Диний идора иш бошқарувчиси Рустам Жамилов ҳамроҳлик қилмоқда.
2021 йил 19 январь куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрди.
Бугун, 14 январь Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига мадрасанинг раҳбарияти таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда Аброр Мухтор Алий ташриф буюрди.
Бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистон дунёга ҳар томонлама фаол равишда очилмоқда, юртимизнинг дунёга машҳур зиёратгоҳ, қадамжо ва тарихий объектларига сайёҳларни жалб қилиш орқали мамлакатда сайёҳликни ривожлантириш ҳам ана шу муҳим қадамлардан биридир.
Сўнгги уч йил маълум маънода масжидларни таъмирлаш, обод этиш даври бўляпти, десак муболаға бўлмайди. Бу вақт оралиғида юртимизда 256 та масжид қайтадан қурилди, 308 таси эса капитал таъмирланди.