БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили Ахмад Шахид бошчилигидаги делегация аъзоларининг Бухоро шахрига ташрифи.
07 октябр 2017 й.
2446 марта ўқилди.

 БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили Ахмад Шахид бошчилигидаги делегация аъзоларининг Бухоро шахрига ташрифи.

6 октябрь куни БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғонадан Бухоро шаҳрига етиб келишди. Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 
 
                                     
БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари Бухорога ташрифини 7 октябрь куни эрталабдан Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси билан танишишдан бошлади. Меҳмонларга мазкур қадамжонинг тарихи, собиқ тузум давридаги аҳволи, мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликларнинг қайта тикланиб, нафақат республикамизнинг барча ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жой эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, мусулмон оламида алоҳида эътироф этиладиган ҳожагон-нақшбандия таълимоти, унинг асосчилари бўлган буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси ва уни ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. 
 
Мажмуада бунёд этилган конференциялар залида А.Шахид Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили М.Нуруллаев ҳамда вилоятдаги имом-хатиблар билан учрашди
                                 .
Суҳбат давомида меҳмонларга мамлакатимизда дин соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотлар, фуқароларнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш, диний таълим соҳасида яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.
А.Шаҳид ўз навбатида Ўзбекистонга, жумладан Бухорога ташрифидан мамнунлигини билдириб, асрлар оша сақланиб келинаётган беқиёс маданий ва маънавий меросимизни сақлаш ҳамда келажак авлодларга етказишга катта эътибор қаратилаётганлигини эътироф этди.
                                  
Делегация аъзоларининг Бухоро вилояти ҳокими билан учрашуви самимий фикр алмашиш руҳидаги суҳбат тарзида ўтди. Унда Бухоро вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев меҳмонларни қадим ва ҳамиша навқирон Бухорога ташрифи билан қутлади.
                                                                    
                                  
Шунингдек, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, ривожланиши ҳақидаги маълумотларни келтириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси айниқса сезиларли бўлаётганлигини таъкидлади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурида баён этилган устувор масалалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётганлиги, айниқса, барча даражадаги ҳокимият ва давлат бошқаруви идоралари раҳбарларининг халқ билан бевосита мулоқоти асосида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг янгича, халқчил ва адолатли тизими жорий этилиши натижасида аҳолининг қўплаб муаммо ва масалалари ўз ечимини топаётганлиги тўғрисида тўхталди. 
Суҳбат давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Алиев мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш, айниқса, ички ишлар идораларини фуқароларнининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимояловчи тизим сифатида такомиллаштириш, профилактика нозирларининг бевосита маҳаллаларда фаолият юритиши ҳар томонлама манфаатли бўлаётганлигини айтиб ўтди. 
БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид учрашувда олган маълумотлари учун иштирокчиларга миннатдорчилик билдирди.
Меҳмонларнинг Пойи Калон мажмуасига ташрифи Калон масжиди билан танишиш асносида давом этди.
                                                          
Шундан сўнг, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрган делегация аъзоларида ушбу мадрасанинг тарихи, бу ерда таҳсил олган диний уламолар ҳақидаги маълумот алоҳида қизиқиш уйғотди. Ташриф давомида А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзолари мазкур диний таълим муассасида таҳсил олаётган талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари билан яқиндан танишдилар. Устоз-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳаттотликнинг нозик сир-асрорларини ўргатиб келаётган мадраса
 
                                                                                                  
                                     
мударриси Абдулғафур Раззоқовнинг қадимий ёзувларни ўрганиш, тарихий обидалардаги битикларни тиклаш борасида олиб бораётган ишлари меҳмонлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Шу ерда мадраса мударрислари ҳамда талаба ёшлар билан уюштирилган учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
Бухоро шаҳридаги яҳудийлар синагогаси вилоятда фаолият юритаётган диний ташкилотлар бири бўлиб, ўзининг тарихи билан нафақат маҳаллий, балки кўплаб хорижлик сайёҳлар ташриф буюрадиган жойга айланган. А.Шахид ва делегация аъзолари мазкур жойга ташрифи давомида 4 асрдан ортиқ давр мобайнида ўзининг қиёфаси ва аҳамиятини йўқотмаганлигига гувоҳ бўлишди. Яҳудийлар диний жамоаси раҳбари Абрам Исхаков меҳмонларга Бухоро яҳудийлари тарихи, собиқ тузум даврида эътибордан четда қолганлиги, мустақиллик шарофати билан қайта тикланиб, яҳудий миллатига мансуб фуқароларнинг диний амалларини бажаришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини сўзлаб берди.
                                                                 
                                   
 
Бу ерда сақланаётган муқаддас Таврот (Торо) нусхаси, ибодатхонанинг ўзига хос атрибутларини кўздан кечирган делегация аъзолари айни кунларда диний жамоада ўтказилаётган “Цукат” байрами нишонланиши билан боғлиқ маросим урф-одатлари билан танишдилар. 
 
 
                                                      
                                  
Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти республикамизда хотин-қизлар диний таълим оладиган 2 та мадрасанинг биридир. БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид бошчилигидаги делегация аъзоларининг мазкур мадрасага ташрифи талаба қизларнинг ҳунармандчилик, бичиш-тикиш, тўқувчилик, пазандачилик, зардўзлик бўйича ўрганаётган ҳунарлари, ҳаттотлик санъатини ўзлаштираётган қизларнинг ижод намуналари билан танишишдан бошланди.
                              
Меҳмонларга мадрасада таҳсил олаётган талаба қизларнинг диний таълим олиш билан бир қаторда ҳунарни ўрганишлари оилага, эртанги ҳаётга тайёрлашнинг ўзига хос ижодий йўли эканлиги, талаба қизлар тўгараклардаги бундай машғулотларга алоҳида қизиқиш билан ёндашаётганликлари кўргазмаларда акс эттирилди. Мадраса мударрисалари, талаба қизлар билан ўтказилган суҳбат давомида хотин-қизларнинг диний таълим олишлари, виждон эркинлигининг кафолатлари ҳамда битирувчи талаба қизларнинг истиқболдаги режалари хусусида бўлди. 
Делегация аъзоларининг Бухоро шаҳридаги Аҳмад Дониш номли маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар, маҳалла қошида фаолият юритаётган футбол, стол тенниси тўгараклари фаолияти билан танишиш билан бошланди.
                                                                                  
                                      
Шунингдек, меҳмонларга маҳалла фуқаролар йиғинининг харитаси, демографик маълумотлари ҳамда бошқа ахборотлар акс эттирилган стендлар, ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, йиғин раиси, маслаҳатчиси, масъул котиби, профилактика нозирининг хизмат хоналари, кутубхона ва мажлислар ўтказиладиган залдаги шароитлар намойиш этилди.
                                                                   
                                    
Танишув асносида маҳалла институтининг жойларда аҳолининг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда оилаларнинг ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшаб, ҳаёт кечиришлари учун катта аҳамият касб этаётганлиги амалга оширилаётган ишлар мисолида сўзлаб берилди. Маҳалла фаоллари, ҳудудда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб фуқаролар ҳамда миллий-маданий марказлар вакиллари билан ўтказилган учрашувда маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва роли, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда оиладаги ва оилалар ўртасидаги муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш борасидаги фаолияти мавзулари муҳокама қилинди. 
БМТнинг диний ва эътиқод эркинликлари бўйича махсус вакили А.Шахид ташриф давомида кўрсатилган илиқ муносабат ҳамда самимий учрашувлар учун миннатдорчилик билдирди.
 
                                     Ўзбекистон мусулмонлари идораси
                                          Бухоро вилояти вакиллиги
                                                 матбуот маркази.
 
     
      
     
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram