Bilimlar kuni
06 сентябр 2018 й.
1923 марта ўқилди.

 Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида

билимлар  куни ўтказилди

Кеча эрта тонгда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси билимлар кунини қарши олди. Унда билим юртининг барча ишчи-ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.
Сафланиш аввалида билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир муовини А.Нажмиддинов очиб берар экан, аввало барчани янги 2018-2019 ўқув йилининг кириб келиши муносабати билан табриклади.
Анъанага мувофиқ тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Шундан сўнг билим юрти 4 курс талабаси А.Ахмаджонов Курьони Каримдан тиловат килди ва дуойи-хайр қилинди.
Сўнгра билим юрти мудири Ж.Элов янги ўқув йилида қилиниши лозим бўлган ишлар, таълим самарадорлигини янада ошириш учун кўзланган мақсадлар ҳамда талабаларни таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил гапирди. Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқув жараёнларидаги ижобий ўзгаришлар ҳамда  ёшларни миллий ғурур, ватанпарварлик, миллий бирдамлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик асосида камол топтириш учун тавсиялари тингланди.
Сўнг тадбирга ташриф буюрган таълим фидойилари Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби А.Раззоқов, БДУ филология фанлари номзоди, доцент, фахрий мударрис Н.Шукруллоев ҳамда билим юрти катта мударриси Қ.Сиддиқовлар талабаларга ўзларининг кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб насиҳат қилдилар. бу билим даргоҳида таълим-тарбия жараёнлари, ўтган уламоларимизнинг ўгитлари ҳамда динимиздаги илм ва олимнинг фазилати ҳақидаги кўрсатмаларини оят ва ҳадислардан мисоллар билан тушунтириб бердилар.
Тадбир якунида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И.Холназаров билим юртига кабул килинган 1-курс талабаларни табриклаб, уларни гуруҳларга таксимот қилди.
Сўнгра билим юрти ўқитувчиси, Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжиди имом хатиби  А.Раззаков барча ўтган устозлар хақларига дуои-хайрлар қилди.
Биринчи қўнғироқ садолари остида талабалар “Мустақиллик дарси”га кирдилар.
 
ЎМИ Бухоро вилояти матбуот хизмати.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram