БУХОРОДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ.
02 декабр 2017 й.
2796 марта ўқилди.

 БУХОРОДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ.

Жорий  йилнинг  2 декабр куни  Мир Араб ўрта  махсус   ислом  билим  юртида  "қорилар  мусобақаси 2017" бўлиб  ўтди. Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Шавкат  Мирзиёевнинг қорилар  мусобақасини  кенг  кўламда  ўтказиш  тўғрисидаги кўрсатмаларидан илҳомланган билим  юрти  жамоаси қуръон  беллашувини катта  тантана  билан  ўтказишди. Мусобақа  аввалида билим  юрти мудири  Ж. Элов  барчани  қуръоний  кеча  билан  табриклаб иштирокчиларга ватанимиз шаънини дунё  миқёсида хам муносиб ҳимоя  қилишлари учун  омадлар тилади. Шундан сўнг  иштирокчилар  икки йўналишда яъни  мураттаб (қуръонни  тўлиқ ёд олганлар) ҳамда  мужаввид   (тажвид  қоидалари асосида ўқиш) бўйича  беллашдилар. Мусобақа  давомида Тошкент ислом институтининг  Мир Араб  мадрасасида амалиёт ўтаётган тажрибали қорилари  ва  Мир Араб олий  мадрасасининг машҳур  қорилари қилган  тиловатлар кечага  ўзгача  файз  улашди. Якунда хакамлар хайъати  мураттаблик  йўналишида  1-ўринга Мирзаабдуллаев Абдусалом, 2-ўринга Зайниддинов Абдулазиз хамда 3-ўринга Назаров Фаридунни лойиқ  деб  топдилар. Мужаввидлик  йўналишда  эса фахрли  1-ўринни  Ёқубов Мухаммадюсуф, 2-ўринни  Бурхонов Худойберди ва 3-ўринни  Нейматов  Нажибуллолар кўлга  киритишди. Ғолибларга эсдалик  совғалари топширилди. Улар  юртимизда ўтказиладиган қорилар  мусобақасининг  кейинги  босқичида иштирок  этишади. Мусобақа  якунида  Мир Араб  олий мадрасасининг ўкув  ишлари буйича  проректори  Азизхўжа Иноятов Қуръони  Карим  фазилатлари, толиби  илмларнинг буюк  каломни  ёдлашга ва барча  илмларни  ҳам  пухта  эгаллашга интилишлари, бунинг  учун  эса  юртимизда  барча  шарт  - шароитлар яратиб берилаётгани ҳақида  ўз  фикрларини айтдилар. Қуръон  тиловати  ва дуойи  хайрлар билан  якунланди.
 
                                                                                                                                       
                                                                            Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти
                                                                              маънавият ва маърифат ишлари бўйича
                                                                            мудир ўринбосари Асадулло Нажмиддинов.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram