ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ
06 декабр 2022 й.
2273 марта ўқилди.

 

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Конституция, энг аввало, ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилигининг ривожи, фуқароларнинг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берадиган асосий қонун ҳисобланади.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги республикамиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда. Хусусан, Бухоро вилояти ҳокимлигида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бӯлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, демократик давлатнинг вужудга келиши шарт-шароитлари, унинг тараққиёт босқичлари, баркамол авлод, етук шахс тарбияси, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Бош қомусимизнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди. 
Асосий қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, эсдалик нишонлари билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз тақдирланди. Аҳамиятлиси, уларнинг сафида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилоят вакиллиги тасарруфидаги диний соҳа ходимларининг ҳам борлиги барчамизни қувонтиради. Тадбирда мукофотланганларга эсдалик нишони тантанали тарзда топширилди. 

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:44
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram