Жўйбори калонда Хатмона
23 июн 2018 й.
2143 марта ўқилди.

 

 Жўйбори калонда Хатмона

22 июнь куни «Жўйбори калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида катта шодиёна – битирувчи 13 нафар талабаларнинг хатмона тантанаси бўлиб ўтди. Тадбир Аллоҳнинг муқаддас каломи Қуръони Карим тиловати билан очилди.
Қуръони карим тиловатидан сўнг мадраса мудири Азизхўжа Иноятов битирувчи талабаларга ҳаётда ўз йўлларини топишда, олима ва фузалолар бўлиб етишишини тилаб ҳақларига дуои хайр қилиб: “Биз сиз азиз талабаларни тўрт йил бағримизда илм бериб, жамият учун керакли ходималар бўлишингиз учун бор куч-ғайратимизни сарфладик. Келажакда юқори мартабаларга эришиб, Ватанимиз равнақи, динимиз ривожига ўз ҳиссаларингизни қўшишингизга тилакдошмиз. Алҳамдулиллаҳ, эришган муваффақият ва қўлга киритган ютуқларингиздан биз устозлар мамнунмиз. Иншоаллоҳ, бундан кейинги фаолиятингизда элга керакли инсонлар бўлишингизни истаймиз. Нафақат юртимиз балки жаҳон таниган олималар бўлиб етишишингизни тилаб қоламиз”.
Шундан сўнг битирувчи қизлар ҳамда қуйи курс талабалари Мавлуди шариф ўқишди.
Тадбир давомида «Энг кўп Қуръон ёдлаган талаба», «Энг яхши мақола», «Энг жонкуяр талаба» «Энг кўп луғат (араб тили) ёдлаган талаба»   номинациялари бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари мадраса мудири томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Қизалоқлар мадрасани тугатаётган опаларига оқ йўл тилаб, ўзига хос чиқишлари (яъни, салавот, тасбеҳ ва шеърий табриклари) билан тадбирга янада файз киритишди.
Тадбирга УМИ Бухоро вилоят бош имом хатиби Нуруллаев Мансур, Бухоро шаҳар бош имом хатиби Авезов Отабек, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Элов Жобир, вилоят хотин –қизлар бўлимидан Юнусова Гуландом ҳамда битирувчи қизларнинг ота-оналари ташриф буюришди.
Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг битирувчи талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Порлоқ келажак бугундан бошланади, деган нақлнинг ижобати ўлароқ ушбу битирувчи талабаларнинг иқтидор-салоҳиятига қараб шуни айтамизки, билим юрти талабаларидан келажак авлод учун албатта етук мутахассислар, олималар етишиб чиқади.
 
УМИ Бухоро вилояти Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram