ЖОНИМИЗ АРЗИМАС ФИДО ҚИЛГАНИ
07 декабр 2018 й.
1584 марта ўқилди.


ЖОНИМИЗ АРЗИМАС ФИДО ҚИЛГАНИ

Жорий йилнинг 6 декабрь куни «Жўйбори Калон» ўрта махсус ислом билим юртида Робиул аввал ойи ҳамда «Ҳадис фани ойлиги» муносабати билан «Жонимиз арзимас фидо қилгани» мавзусида маънавий – маърифий кеча ўтказилди.
Тадбирни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Ҳуснигул Ҳалимова очиб берди.
«Жонимиз арзимас фидо қилгани» мавзусидаги тадбирда билим юрти 4 курс талабалари ўз чиқишлари билан иштирок этишди.  Набийимиз Муҳуммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, ўз дил изҳорларини ифода этишди.
Тадбир давомида Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам даврларида саҳобаи киромларнинг ислом динини қабул қилиб, иймонга киришларини саҳна кўриниши орқали намойишэтишди. 
Сўнгра, Набийимиз саллолоҳу алайҳи васаллам муҳаббат мавзусидаги лавҳани билим юрти талабаларига ўрнак сифатида намойишэтилди.
Набийимиз Муҳуммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳафта давомида энг кўп саловат йўллаган гуруҳлар аниқланди. Ушбу мусобақада 1 ўринни 3 курс талабалари 170 мингта саловот айтиб ғолибликни қўлга киритишди.
Тадбир якунида Қуръони Карим тиловат қилиниб, давлатимиз тинчлиги, ривожи ва халқимиз фаровонлиги ҳақида дуойи хайрлар қилинди ва билим юрти мударрисалари ва талабалари тадбир сўнгида «Масжидул Набавий» сурати ифода этилган ширинлик улашилди.

Рохат Мамадшоева
билим юрти маънавият ва маърифат
ишлари бўйича мудир ўринбосари

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram