Бухоро вилояти имом-хатиблари томонидан карантин даврида кўрсатилаётган хизматлари
26 март 2020 й.
38 марта ўқилди.

 

Бухоро вилояти имом-хатиблари томонидан карантин

даврида кўрсатилаётган хизматлари

Юртимиз бўйлаб пандемия кузатилаётган бир пайтда юртдошларимиз орасида коронавирус касаллигини олдини олиш, уларда ушбу касалликни юқтириб олиш хавфини камайтириш, касалликка бўлган масъулиятини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча имом-хатиблар синовли кунлар бўлган шу кеча-кундузда тинмасдан катта-катта хайрли ишларни  амалга оширмоқда, Аллоҳ рози бўлсин барчасидан. Вилоятимизнинг шахар, туман ҳудудлардаги бозорлар ва маҳалларда истиқомат қилувчи инсонларга коронавирус касаллигини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари ва бир марталик химоя ниқобларини тарқатиш акцияси  давом этмоқда. Ушбу акция доирасида шу кунларда имом-хатиблар ва саховатпеша намозхонлар билан биргаликда  жуда ҳам фаол қатнашмоқдалар.
1. Акция доирасида имом-хатиблар томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида бепул хайрия сифатида 10 300 дона ниқоб халқимизга тарқатилди. 
2. Қорамол ва бир неча юзлаб жонлиқлар Аллоҳ йўлига қурбонлик қилиниб, эҳтиёжмандларга хайрия қилиниб, дуолари олинди. 
3. Оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда эса долзарб мавзуларда 45 марта чиқишлар қилиниб, кенг жамоатчиликка шу кеча-кундузда бажаришимиз лозим бўлган амаллар тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди. 
Шу ўринда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Айтинг: “Албатта, Раббим бандаларидан ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва ўзи хоҳлаганига ризқни танг қилур. Бирор нарсани муҳтожларга холис эҳсон қилсангиз, бас, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир”. (“Саба”сураси,39-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир киши, то инсонларнинг орасида хукм қилингунича, садақасининг соясида бўлади”, дедилар.
Аллоҳ таъоло қилинган хайрли амалларни даргоҳида қабул айласин ва тез кунларда касаллик иллатини халқимиз бошидан кўтарсин.
Ўзимизни, оиламиз ва яқинларимизни “кўринмас душман” хуружидан биргаликда сақлайлик!
Мазкур акция Бухоро вилоятидаги имом-хатиблар томонидан давом эттирилмоқда. 
Азизлар! Синовли дамларда барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлайлик

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram