“Қуръон тажвиди” кўрик танлови
03 декабр 2018 й.
1501 марта ўқилди.
Мустақиллигимиздан кейин жамиятимизда тубдан ўзгаришлар содир бўлди. Энг аввало бизларга ислом динига бўлган эътиқодимиз ва қадриятларимиз қайтариб берилди. Ислом динининг муқаддас китоби бўлган Қуръони каримга алоҳида эътибор берилди ва дастлабки Қуръоннинг тафсири ва маъноли таржималари ўзимизнинг ўзбек тилида чоп этилди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Музаммил" сурасида: Қуръонни тартил билан тиловат қилинг - деб, марҳамат қилган. Аллоҳнинг расули Муҳаммад с.а.в.нинг муборак ҳадиси шарифларида: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўқиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, - деганлар.