Диний соҳа ходимларининг Малайзия мамлакати бўйлаб сафари
12 октябр 2022 й.
4226 марта ўқилди.

Диний соҳа ходимларининг Малайзия мамлакати бўйлаб сафари
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш ҳамда Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва араб давлатларидан сайёҳлар оқимини жалб қилиш вазифалари қўйилди. Шу муносабат билан, Ўзбекистоннинг зиёрат туризми соҳасидаги салоҳиятини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш, хусусан, сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришни жадаллаштириш мақсадида 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг Малайзия мамлакатига сафарлари бошланди.
Сафарнинг дастлабки куни Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳри бўлди. Юртимиз вакиллари ушбу шаҳарда жойлашган "Имом Бухорий" номли жомеъ масжидга ташриф буюриб масжид жамоаси ва масжиднинг имом-хатиби билан учрашдилар. Масжид жамоасига вакилларимиз томонидан Имом Бухорий ҳаёти ислом дунёсига қўшган бемисл ҳиссаси, алломанинг Саҳиҳ ҳадислар тўпламини жам этилиши, фаолияти, укишининг яшаган диёрлари шунингдек юртимиздаги қадамжолар тарихи тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. 
Сафарнинг кейинги куни "Ал-Бухорий" номидаги ислом санъат музейига ташриф буюриб, музей фаолияти, ундаги экспонатлар, Малайзия тарихи, миллий ва маданий мероси билан танишилди. Музей ходимларига давлатимиз томонидан Имом ал-Бухорий меросини ўрганишдаги ислоҳотлар, алломанинг қадамжолари, Самарқандда Имом Бухорий илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, Имом Бухорий номидаги давлат стипендияларининг жорий этилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Шу куннинг ўзида Малайзиянинг Перлис шитати муфтийси Маҳд билан учрашув ўтказилди. Учрашувда муфтият тизимининг фаолияти, юртимиздаги исломга бўлган кенг кўламли ислоҳотлар билан ўртоқлашилди.
Сўнг вакилларимиз Малайзиядаги энг катта "Миллий" номли жомеъ масжидга ташриф буюрдилар.  Масжид имом-хатиби доктор Эҳсон ва масжид жамоаси билан суҳбат уюштириб, юртимизнинг диққатга сазовор гўшалари, зиёратгоҳлар уларнинг тарихи ҳақида кенг кўламли маълумотлар берилди. Йиғилган жамоат юртимиздаги зиёратгоҳлар тарихига қизиқиш билдириб, Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар уюштириш ниятида эканлигини билдирдилар.
Юртимиз вакилларининг ташрифи давомида Малайзиянинг Ўзбекистон элчихонасида Жаҳон сўфийлар ташкилоти бош котиби Шайх Абдул Карим Саид Ҳадид билан учрашдилар. Учрашувда юртимиз алломалари, уларнинг бебаҳо мероси, сўфизм таълимотига тутган ўрни тўғрисида маълумотлар берилди.
Сўнгра Малайзиядаги Путражая шаҳридаги ўқув даргоҳларида таълим олаётган талабалар билан учрашув ўтказилди. Унда икки мамлакат таълим тизими ва унинг истиқболлари, Ўзбекистондаги диний йўналишдаги таълим даргоҳлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Учрашув тингловчиларга юқори таъсурот қолдирди. Сўнг Малайзиядаги Путражая шаҳрида жойлашган "Путражая" масжидига ташриф давом эттирилди. Ташрифда имом-хатиблар: Шайх Салоҳиддин, Бакри, Абдулкарим ва бошқа масжид жамоаси билан учрашув ўтказилди. Йиғилган жамоатга Бухорода жойлашган мадрасалар, масжидлар зиёратгоҳлар тўғрисида маълумотлар берилди. Жамоатга тўпланганлар орасида Бухоро тарихига бўлган катта қизиқиш билдирилди.
Сафар давомида вакилларимиз Малайзиянинг бош масжидида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари муносабати билан ўтазилаётган тадбирда иштирок этдилар. Бу тадбирда Малайзия вазир ўринбосари Марзуқ жаноблари, Малайзия муфтийси ва имом-хатиблар билан учрашувлар уюштирилди. 
Унда юртимизнинг бой маънавий-маданий мероси ислом дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси, жахон цивилизатсияси ривожидаги иштироки алломалар меросини ўрганиш таҳқиқ қилишдаги фундаментал илмий тадқиқотлар, зиёрат туризм соҳасини ривожлантиришдаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатимиз томонидан сайёҳларга яратилган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида марузалар билан чиқиш қилинди. 
Юртимизда олиб борилаётганислоҳотлар шунингдек туризм соҳасидаги кенг имкониятлар йиғилган анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди ва барча соҳалар қатори зиёрат туризми йўналишида ҳам юртимиз билан кенг кўламли ҳамкорликларни амалга оширишга таклифлар берилди. 
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати 

 

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram