Мир Араб мадрасасида хатмона
20 июн 2018 й.
2579 марта ўқилди.

 
Мир Араб мадрасасида хатмона
Бугун 20 июнь куни Бухоро шахридаги Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида хатмона маросими ўтказилди. Эрта тонгда мадрасага устозлар, тажрибали имом хатиблар ҳамда битирувчи талабаларнинг ота-оналари ташриф буюришди. 
Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Билим юрти мудири Ж. Элов барча битирувчиларни табриклаб, 4 йил давомида таҳсил олган талабаларнинг эришган ютуқлари ҳақида гапирди. Жумладан, битирувчиларнинг 4 нафари ўқув юкламасидан ташқари Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган бўлса, бир нафари 500 та ҳадисни ровийлари билан тўлиқ айтиб берди. Билим юрти мудири ёшларнинг келажакда дину-диёнатимиз ва миллатимиз корига ярайдиган кадрлар бўлишини сўраб дуо қилдилар. Сўнгра сўзга чиққан “Баҳоуддин Нақшбанд” жомеъ масжиди имом хатиби Абдулғофур домла Раззоқов, Бухоро шаҳар бош имом хатиби Отабек домла Авезов, “Жўйбори Калон” мадрасаси мудири Азизхўжа домла Иноятовлар толиби илмларнинг фазилати, шариатимиз ходимларига қўйилган талаблар ҳақида батафсил тўхталиб, битирувчилар ҳақларига дуо қилдилар.
Мадрасанинг узоқ йиллик анъанасига кўра битирувчи курс талабаларига билим юртини тамомлаган вақтда имом хатиблик либоси кийдирилиб, оқ фотиҳа берилади. Тадбир давомида шу удумга мувофиқ барча битирувчиларга имом хатиблик либоси кийдирилди ва эсдалик совғалари топширилди. 
Тадбирнинг якуний қисмида ота-оналар ва фахрий меҳмонлар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди. 
Хатмона маросими юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда ёшларимизни буюк аждодларимиз изларидан етук олим бўлишлари учун қилинган дуо ва тилаклар билан якунланди.
 
Асадулло Нажмиддинов 
Мир Араб мадрасаси маънавият
 ишлари бўйича мудир ўринбосари
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram