Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари
15 апрел 2019 й.
2006 марта ўқилди.

 
Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари

            Жорий йил 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шариф йўл олдилар. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди ва Бухоро шахрида эски шахар ҳудудида жойлашган Ассалом меҳмонхонасига жойлашдилар. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёғдусида дилларга ҳузур бахш этиб турган Мир араб мадрасасини ҳам томоша қилдилар. Хуфтон намози Масжиди Калонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди. 
            Шу ўринда Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг таржимаи ҳолларига қисқача тўхталиб ўтсак: Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар.
            Иккинчи куни 15 апрел Шайхул Ислом муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларини сафарларини Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қўним топган Абдухолиқ Ғиждувоний пиримизнинг зиёрат қилиш билан бошладилар. Шайх ҳазратлари Абдухолиқ Ғиждувоний пиримизнинг қабрларини зиёрат қилиб, зиёратгоҳдаги ободончилик ҳамда кўркамлигига юксак баҳо бердилар. Ташриф чоғида муфтий Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларини зиёратгоҳида жойлашган «Улуғбек» мадрасасини ҳам кириб кўрдилар. Яқин кунларда ушбу мадрасада «тасаввуф» илмини ўрганишга доир имом - хатибларнинг малака ошириш курслари ташкил этилиши ҳақида гапириб ўтилди. Муҳтарам Презиндентимизнинг айнан ташаббуслари билан ташкил қилиниётган бу илмий масканга муфтий Тақий Усмоний катта баҳо бердилар. Зотан Бухоро замини буюк уламолар кўзга  кўринган авлиёлар юрти эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Зиёрат давомида муфтий Тақий Усмоний  юртимиз ҳаққига  ва барча мана шундай моддий ободлик билан бирга бу маънавий ободликка сабаб  бўлятганларни,  ўтган салаф умматга муносиб халаф(ўринбосар) уммат бўлишлигини сўраб хайрли дуолар қилдилар. Шундаш сўнг муфтий Тақий Усмоний ҳазратлари Бухоро вилояти Когон туманида қўним топган ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ташриф буюриб, пиримизнинг қабрларини зиёрат қилиб у ерда жойлашган Мир Араб олий мадрасаси устозлари ва толиби илмлари билан учрашувлари бўлиб ўтди. Шайх ҳазратлари Мир Араб олий мадрасаси ҳадис фани мударриси Тўхтасинов Рўзимуродга ижоза бердилар. Сўнгра шайх ҳазратлари Бухоро шахрида жойлашган Абу Хафси Кабир зиёратгоҳига ташриф буюрдилар ва зиёрат қилиб шу ерда Пешин намозини адо этдилар. Аср намозидан сўнг, Бухоро шахрининг эски шахар ҳудудида жойлашган “Шоҳ Аҳсавий” жоме масжидида Ислом оламида фиқҳ илми бўйича машҳур имом Шамсул Аъимма Ҳалвоний  ҳазратлари қабрларини зиёрати билан бошланди. Сўнгра, имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳни таваллуд топган ерларини зиёрат қилинди. Бу жойнинг ёнида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди қад кўтарган. Сафар чоғида ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан Ислом дунёсини машҳур олими муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ ҳазратларини таништирилди ҳамда шом намозини шу масжидда адо қилишди. Бундан сўнг “Мир Араб” ўрта махсус мадрасасида устозлар ва толиби илмларнинг учрашувлари бўлиб ўтди. Йиғилганларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ “Ҳадисур роҳма” яъни “Раҳмат ҳадис”дан ижоза бериб, унинг шарҳи ва ҳикмати ҳамда баракоти ҳақида маъруза қилиб бердилар. Маъруза жараёнида устозлар ва талабалар томонидан берилган саволларга муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизафуллоҳ жавоб бердилар. Шунингдек, масъул ходимлар “Мир араб” мадрасасининг тарихи, ҳозирги ҳолати ҳақида улуғ меҳмонга маълумот беришди. Сўнгра хуфтон намози ўқилиб Бухоро сафарига якун ясалди. 16 апрел сахарда Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро шахридан Афросиёб тезюрар поезди орқали Самарқанд шахрига кузатилди. 

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram