Рамзан Қодиров Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
17 октябр 2017 й.
2579 марта ўқилди.

 Рамзан  Қодиров Бухоро вилоятига  ташриф буюрди.

            2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқанд шахридан  Бухоро шаҳрига етиб келди. Меҳмонлар Бухоро халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.  Бухорога ташрифини   Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси билан танишишдан бошлади. Рамзан Қодиров  Бахоуддин Нақшбанд   қабрини зиёрат қилиб,  дуо қилди.
                                                                                  
                                        
Меҳмонларга мазкур қадамжонинг тарихи, собиқ тузум давридаги аҳволи, мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликларнинг қайта тикланиб, нафақат республикамизнинг барча ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жой эканлиги ҳақида сўзлаб берилди.
 
                                                                           
                                    
Шунингдек, мусулмон оламида алоҳида эътироф этиладиган хожагон-нақшбандия таълимоти, унинг асосчилари бўлган буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси ва уни ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Рамзан Қодиров мажмуада Президентимиз Шавкат Мирзиёев  ташаббуслари  билан  ташкил этилган  “Мир Араб”  Олий мадрасаси билан танишди.
                                                                   
                                 
Ташриф давомида Рамзан Қодиров мазкур диний таълим муассасида таҳсил олаётган талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари билан яқиндан танишди. Дарс  жараёни  билан  танишар экан,  Рамзан  Қодиров  Мир Араб   Олий  мадрасасининг  фахрий  талабаси  сифатида  ўқишга  қабул  қилинди.  Рамзан  Қодировни  Мир  Араб  Олий  мадрасасининг  фахрий  талабаси  сифатида  ўқишга  қабул  қилиш  тўғрисидаги  буйруқ   олий  мадрасанинг  ректори  Ҳайдар  Йўлдошхўжаев  томонидан  Рамзан  Қодировга  топширилди. 
                                                             
 
Меҳмонларнинг зиёрати  Пойи Калон мажмуасига “Калон” масжиди ва  “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти билан танишиш асносида давом этди.
                                    
Ўзбекистон мусулмонлари Идораси  Бухоро  вилояти  вакиллиги  Матбуот  хизмати
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:58
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram