СAЛОМАТЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ
04 март 2021 й.
1091 марта ўқилди.

 
СAЛОМАТЛИК ОЛИЙ НЕЪМАТ

Президентимиз беш ташаббусларининг бири бўлмиш “Саломатликда спортнинг тутган ўрни” юзасидан 2 – 4 март кунлари, Бухоро вилоят вакиллиги тасарруфидаги барча масжид имом – хатиблари ва диний соҳа вакиллари ўртасида "Имомлар соғлом турмуш тарзи тарафдори" шиори остида футбол мусобақасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, вилоят бош имом - хатиби Жобир Эловлар томонидан очиб берилди. 
Муросасиз курашлар остида кечган ушбу мусобақада 12 та гуруҳ иштирок этди. Шулардан:

1. Ўринни Бухоро туман жамоаси
2. Ўринни Бухоро шаҳар II жамоаси
3. Ўринни Бухоро шаҳар I жамоалари қўлга киритди.

Ушбу беллашув якунида ғолиб жамоалар вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мусобақани ўтказишда яқиндан кўмакдош булган Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Бухоро Давлат Университетига миннатдорчилик билдиради.

ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати Фируз Абдуллаев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:03
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram