СИЗ ГЎЗАЛ ХУЛҚ СОҲИБИ Ё РОСУЛУЛЛОҲ
05 декабр 2018 й.
1857 марта ўқилди.

 
СИЗ ГЎЗАЛ ХУЛҚ СОҲИБИ Ё РОСУЛУЛЛОҲ
 
Жорий йилнинг 3-декабрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Сиз гўзал хулқ соҳиби ё Росулуллоҳ” номи остидаги сийрат тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга “Жўйбори Калон” аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудири А. Иноятов, Фахрий устозлар ва бошқа меҳмонлар ташриф буюришди. Тадбир мусобақа тарзида олиб борилди. Мусобақадан кўзланган мақсад талабалар Росулуллоҳ с.а.в. нинг ҳаётларини янада мукамммалроқ ўрганишлари назарда тутилгандир. Тадбирни очиқ деб эьлон қилишлик учун сўз навбати билим юрти мудири Ж. Эловга берилди. Устоз бўлиб ўтаётган тадбир билан барча устозлар ва талабаларни табриклаб мусобақани очиқ деб эьлон қилдилар ва ўтганларни хотирлаб тиловати Қуръон ва дуои хайрлар қилинди.

Мусобақада 2-3 курслардан олти талаба Ансорлар жамоаси, 4-курслардан эса олти талаба Муҳожирлар жамоаси бўлдилар.

Сийрат мусобақасининг шартлари:

1.Росулуллоҳ с.а.в нинг хулқлари
2.Саҳобаларнинг номини айтиш
3.Саҳобия аёлларнинг номини айтиш
4.Худайбия сулхи ва Макка фатхини ёритиб бериш
5.Шамоили Муҳаммадия китобидан бахслашиш
6.Гўзал саловат айтиш
Талабаларнинг шартларга тўлиқ ва аниқ жавоб беришликларини билим юрти устозларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар.

Биринчи шартда ҳар иккала жамоа хам Росулуллоҳ с.а.в нинг хулқларини жуда ҳам ажойиб тарзда баён қилиб бердилар. Иккинчи шартда эса иккала жамоа 90 та саҳобанинг исмини санаб бердилар. Учинчи шартда саҳобия аёллардан 97 та айтиб бердилар. Тўртинчи шартда Худайбия сулхи ва Макка фатхини талабалар кўргазмали қуроллар ёрдамида жуда хам чиройли тарздаёритиб ундан олинадиган ибратларни баён қилиб бердилар. Бешинчи шартда Шамоили Муҳаммадия китобидан Росулуллоҳ с.а.в нинг халқий сифатларини айтиб бердилар. Сўнги шартда хар иккала жамоа ҳам гўзал бир саловатни тараннум этдилар.

Тадбир давомида устозлар томонидан викторина савол- жавоблар тадбирда иштирок этаётган томошабин талабаларга берилди. Саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб берганларга ҳомийлар томонидан китоблар тақдим этилди.

Мусобақа натижасига кўра ҳар иккала жамоа ҳам бир хил натижа кўрсатиб ғолиб бўлдилар. Иштирокчиларимизга билим юрти маъмурияти ва ҳомийлар томонидан эсталик совғалари топширилди.

Сўз навбати устозимиз А. Иноятовга берилганда, у киши: “Ҳақиқатдан ҳам талабаларимиз Росулуллоҳ с.а.в нинг ҳаётларини жуда ҳам зўр ўрганибди. Мен ҳали бундай сийрат мусобақасини кўрганим йўқ. Айниқса, саҳоба ва саҳобия аёлларни санаб бераётганларида жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ҳудайбия ва Макка фатхини талабаларимиз жуда ҳам таьсирли баён қилиб бердилар”, дедилар.
Билим юрти мудири Ж. Элов тадбирни дуои- хайр билан якунладилар.

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram