Вақф қонунчилиги бўйича мулоқот ўтказилди
18 апрел 2019 й.
209 марта ўқилди.

 

 Вақф қонунчилиги бўйича мулоқот ўтказилди

16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов Ислом тараққиёт банки Исломий молиялаштириш шўъбаси директори ўринбосари Яҳё Раҳмон ва доктор Халифани қабул қилди.
Учрашувда Искандар Халилов Фонд томонидан амалга оширилган ишлар, ташкил этилган акция ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг Фонд фаолияти ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди. Яҳё Раҳмон видеолавҳадан таъсирланганини изҳор қилиб, фонднинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фаолият олиб бораётганига юқори баҳо берди.
У Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган учрашувни эсга олиб, Фонднинг ўша вақтдаги ҳолатидан бугунги кунга қадар амалга оширган ишлари сезиларли даражада ўсганини таъкидлади. Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон қонунчилигини ўрганиб чиқиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда, вақф қонунчилигини тузишга кўмак берадиган консультант тайинлаш ҳақида таклиф билдирди. 
Доктор Халифа эса Ўзбекистонда ҳуқуқий базани яратишга яқиндан ёрдам беришини айтиб ўтди. Юртимизда "Вақф" фондининг жадал суръатда ўсаётганини кўриб, меҳмон вақф мулкчилиги яхши ривожланган давлатлар модели билан яқиндан танишишни тавсия қилган, хусусан, Кувайт амирлигида ташкил этилган Вақф вазирлигини мисол қилиб келтирди.
Вақф қонунчилиги ривожланган давлатларга расмий сафарлар уюштирилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқиш тавсия этилди.
Учрашув сўнггида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. 
 
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:27
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram